Бугун, 28 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан вилоятда ўтказилган йиғилишда Янги Ўзбекистон равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган бир гуруҳ фаолларимиз “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Мукофотланганлар орасида диний соҳада фаолият юритаётган отинойиларимиз – вилоят имом-хатиби ёрдамчиси Р.Искандарова, Сирдарё тумани бош отинойиси М.Мелибоеванинг ҳам борлиги бизни беҳад қувонтирди.
Шунингдек, Гулистон шаҳар бош отинойиси Т.Бекенова, Сайҳунобод бош отинойиси Ҳ. Мамадалиева, Гулистон тумани отинойиси С. Ҳўжақулова, Гулистон шаҳар отинойиси М. Юлдашеваларга ҳам байрам муносабати билан вилоят, туман ҳокимликларининг совғалари топширилди.
Бугунги кунда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, отинойилар фаолиятининг эътирофи, аввало, Аллоҳнинг марҳамати, мустақиллигимиз неъматидандир, иншааллоҳ.
Муяссар Ҳасанова,
Гулистон шаҳар отинойиси