Икки неъмат қадри

Аллоҳ таолонинг неъматларидан икки неъмати борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир деб марҳамат қилинади ҳадиси шарифда.

Дарҳақиқат, дунёдаги мана шу икки неъматга етадигани йўқ. чунки анвор-анвор егуликларни олиб келинг, аммо тишингиз қаттиқ оғраётган бўлса, шу пайтда бошқа неъматлар кўзингизга кўринадими? Ёки қўлингиз синиб турган пайтда, ёки қон босимингиз ошиб ётиб қолган пайтингизда, биров келиб 100 млн сўмлик бир иш келинг қилайлик деса, ўша пайтга ўзингиз билан ўзингиз овора бўлиб қоласиз. Яна атрофингизда отишмалар бўлиб турганда, иккита нари қўшни ҳовлиси портлаб турган бўлса, мана-мана сизникига ҳам тушиш эҳтимоли бор, ота-онангизнинг уйлари тинчмикан, фарзандлар ҳаммаси тирикмикан мана шунақа нотинчликлар бўлиб турган пайтда кимнинг кўнглига кўнгилхушлик ёки бошқа бир неъматлар кўзига кўринади. Ушбу икки неъматга муяссар бўлиб турган ҳар бир банда дунёдаги энг бахтли инсондир. Агар ишонмасангиз, бу нотинчликлар, урушларни бошидан ўтказганлардан сўранг ёки ҳар куни боши касалликдан чиқмаган бемордан сўранг энг бахтли инсон ким деб.

Пайғамбаримиз (алайҳис салом) марҳамат қилиб айтадилар: “Кимики эрталаб дунёдан хафа бўлиб уйғонса, Аллоҳнинг ғазабида уйғонибди. Кимики эрталаб озгина қийинчиликларга ношукрлик қилиб турса, ношукрчилиги Аллоҳга етади”

Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, оқибатда, мусулмонларнинг Аллоҳ таоло буюрган ишларни мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун, халқ бемалол ўзи севган касб билан машғул бўлиб, оиласининг рўзғорини тебратиш учун, қолаверса, давлатнинг ривожланиши ва фарзандларнинг ўқимишли, зиёли бўлишилари учун тинчлик осойишталик лозим. Шунинг учун Расулуллоҳ (алайҳис салом) дедилар:

Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билинг: “Кексаликдан аввал ёшликни, бетобликдан аввал саломатликни, фақирликдан аввал бойликни, бир ишга машғул бўлиб қолишдан аввал бўш вақтни ва ўлим келмасдан аввал ҳаётлик вақтни

БОТИР НОСИРОВ
Ховос тумани “Хуснобод” жоме
масжиди имомхатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *