Истиқлол неъмати

28 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан вилоят туманлари ҳокимликларида ўтказилган йиғилишда Янги Ўзбекистон равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган бир гуруҳ фаоллар давлатимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Мукофотланганлар орасида диний соҳада фаолият юритаётган отинойиларимиз – вилоят имом-хатиби ёрдамчиси Р.Искандарова, Сирдарё тумани бош отинойиси  М. Мелибоева, Гулистон тумани бош отинойиси С. Ҳўжақулова, Боёвут тумани отинойиси М. Мухторованинг ҳам борлиги бизни беҳад  қувонтирди.

      Шунингдек, вилоят шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган бир гуруҳ отинойиларга ҳам байрам муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.

       Бугунги кунда  диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, отинойилар фаолиятининг эътирофи, аввало, Аллоҳнинг марҳамати, мустақиллигимиз  неъматидандир, иншааллоҳ.

        Аллоҳ тақдирланганлар мукофотини улар учун хайрли ва барокатли қилсин.Ислом дини йўлидаги хизматларини бардавом  айлаб, ажр-савобини  кўпайтириб берсин.

Муяссар   Ҳасанова,
Гулистон шаҳар отинойиси

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *