Кечиримли бўлайлик

Кишининг комиллик сифатларидан бири мулойимлик ва кечиримлилик саналади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: “Аллоҳ таоло айбни кечирганнинг фақат шарафини орттиради” деганлар. (Муслим ривояти). Ҳар қандай банда ўз ҳаётида билиб-билмай хато қилиб қўйиши мумкин, беайб фақат Парвардигор. Хатога йўл қўйган бандаларга нисбатан кечиримли бўлишимиз керак. Мободо бераҳм бўлсак, ўзаро инсоний муносабатларга путур етади; у сийқалашиб кетади , бундай ҳолатда эзгуликнинг устидан ёмонлик ғалаба қозониб қолиши мумкин. Бунга йўл қўймаслигимиз керак, ҳаётда кечиримли бўлайлик. Фақат шундагина эзгу ниятлар амалга ошади. Инсонда оқибат ва садоқат фазилатлари юксалиб бораверади

Қуръони каримнинг бир ояти каримасида Аллоҳ таоло бандаларига қуйидагича хитоб қилади: “Ва агар авф этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил зотдир”. (Тағобун сураси 14-оят).  

Аллоҳ таоло бандаларини гуноҳини кечирувчи Зотдир. Кечиримлилик қанчалик  буюклигини Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломнинг тавбасини қабул қилганидан  билса бўлади. Аллоҳ таоло бандаларини ҳам бир- бирларини айб нуқсонларини, хато-камчиликларини кечиришга буюрган.

Бизлар бугунги кунда бир-биримизга ёмонлик қилиб қўйсак кечирасиз, деб айтишга ҳам ботина олмаймиз азизлар.

Аллоҳ таоло барчаларимизни кечиримли, сабрли ва хушмуомала бандаларидан қилсин, ўзгаларга нисбатан бағрикенг бўлишимизни насиб айласин, Чунки Аллоҳ таоло кечиримли бандаларини яхши кўради ва Ўз раҳматини ёғдиради.

Бекенова Тилла
Гулистон шаҳар бош отинойиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan