Фарзанд тарбиясида масъулмиз

 

        Янгиланаётган, ҳам маданий-маънавий, ҳам диний-маърифий, ҳам иқтисодий-сиёсий жиҳатдан   кундан кунга қад ростлаб, дунё эътибори ва эътирофига сазавор бўлаётган Ўзбекистонимизга кўз тегмасин. Ёмон ниятлилар назаридан Аллоҳнинг ўзи асрасин.Фарзандларимиз тинчлик- омонлик, тўкин- сочинликда илм олиб, халқ корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишсинлар.

          Атрофимизда турли воситалар орқали, ҳар хил  бузғунчи ғояларни тарқатиб, таҳдид қилаётган қора ниятли кимсалар бор эканлигини унутмаслигимиз керак. Ёшларимиз билиб-билмай, тушуниб-тушунмай Маҳмуд Абдулмўмин, Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорий, Абу Салоҳ, Содиқ Самарқандий кабиларнинг маърузаларини эшитар эканлар, биз ҳам  жаҳолатга қарши маърифат қалқони ила курашмоғимиз, фарзандларимизга соф Ислом динимиз арконларини ўргатишимиз даркор. Зеро,  юртимизда тинчлик барқарор бўлишида, илм-фан ривожланишида, миллий қадриятларимиз янада қадр топишида биз отинойилар ҳам масъулмиз.

          Иймон, ҳадис, ақида, фиқҳ каби масалаларда мўмин-мусулмонларни чалғитаётган  мунофиқ маддоҳларга айтар сўзим шуки, бизнинг ёшлар учун ватан равнақи йўлидаги хизматлари жиҳод, юрти  сарҳадларини қўриқлашлари  жиҳод, илм олишлари жиҳод, ота-оналарига   яхшилик қилиб, хизмат қилишлари жиҳоддир.

          Фарзандларимизни  адашмасликлари учун, рисоладагидек тарбиялаш мақсадида бутун куч-қувватимизни сарфлайлик.Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:”Киши учун ўз боласига одоб бермоғи унинг бир соъ садақа қилганидан яхшидир”, дедилар”.

            Ҳа, азизлар, ҳар бир инсон фарзандини  одоб- ахлоқли қилиб тарбияласа, бундай одобли ёшлардан таркиб топган оилалар ибратли бўлади, бу каби оилалардан тузилган юрт жамият гултожи бўлади.Бу эса бутун дунё учун яхшиликдир.

Саодат  Ҳўжақулова,
Гулистон тумани Бош отинойиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan