.Аллоҳ таоло охирги пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га тўғри йўл-Исломни кўрсатишда даставвал “Иқро!”-“Ўқи!”деб мурожат қилди. Бу дегани бутун инсониятнинг тугал маънода саодат топиши ўқиш, илм билан бўлади, деганидир. Барча ибодатларни, муомала ва муносабатларни, ижтимоий сиёсий ҳаракатларни тўғри амалга ошириш ва кўзлаган мақсадларга етишиш учун аввало илм керак. Зотан инсон илмсиз машаққатларга учрайди, бирор натижага етишганда ҳам ундан бошқаларга наф бўлмайди. Дунёвий мақсадлар рўёбга чиқмаганидек, ухровий ишлар ҳам албатта илмсиз мукаммал бўлмайди. Илмлиларнинг Аллоҳ наздида даражаси юксакдир. Қолаверса, одамларнинг наздида ҳам бу икки тоифа ҳеч қачон тенг бўла олмайди. Айрим кишилар илм деганда фақат диний илмларни назарда тутиб, дунёвий фанларнинг ўрнига паст назар билан қарашади. Аслида илм Аллоҳники, уни диний, дунёвийга ажратиш яхши эмас.
Илм – саодат калити, илмсизлик – жаҳолатдир