Мўмин банданинг сифати

Мўмин бандалар ўз қалблари, ибодатлари, сўзлари ва ишлари ҳамда молларини покиза тутишлари билан бирга, жинсий ҳаётларини ҳам пок юритишлари лозим. Зинонинг ҳаромлигини ҳаммамиз ҳам биламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар киши ўз хотинини тўшагига чақирганда, у хотин бош тортса ва эри ундан норози бўлса, тонг отгунча фаришталар у хотинни лаънатлаб туришади”, деганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа бир ҳадислари бор: “Аёл киши бошқа бир аёлнинг баданига қараб, уни эрига сифатлаб берса, гўёки эри ўша бегона хотиннинг баданига қарагандек бўлибди”, деб марҳамат қилганлар.

Ва яна бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир хиёнатчига қиёматда аломат бўлиши учун байроқ ушлатилади. Ва фалончининг хиёнати учун бундай қилинди, деб айтилади”, дедилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тўрт тоифа киши борки, уларда соф мунофиқлик бор. Кимда ана шу хислат бўлса, то уни тарк қилмагунича ундан нифоқлик хислати кетмайди. Агар омонат берилса, хиёнат қилади, агар гапирса, ёлғон сўзлайди, агар аҳдлашса (шартлашса) бузади. Агар хусуматлашилса, номуссизлик қилади”, дедилар.

Ҳазрати Сўфи Оллоёр роҳимаҳуллоҳнинг шундай ажойиб байтлари бор:

Кишиким, бўлса мўминликда мавсуф,

Эрур ул қулға вожиб амри маъруф.

Кўзи йўқ мўмине борур эди роҳ,

Назар қилдинг анинг олдидадур чоҳ.

Хабардор этмасанг, улдур хиёнат,

Қаю инсоф эрур, қайси диёнат.

Мўминлигимизнинг сифатларидан бирини гўзал бир шаклда бизга тавсиф қилиб бердилар. Қани бирга ишлаётган дўстларимизни биз Худога, намозга чақиряпмизми ёки кўзимизни ёпиб биз билмаймиз деб ўтирибмизми. Ўртоғингиз саркашлик қилаётган бўлса, унинг кўнглига сиз йўл топа билинг. Ўзингиз аввалингизга эътибор беринг қанақа эдингиз. Баҳона қилиш осон. Мўмин-мусулмончилик ана шундай бўлади.

Хуршид АСЛАНБАЕВ
Янгиер шаҳар “Абдуқаҳҳор ҳожи”
масжиди имом-хатиби.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan