Фитр Садақаси

Фитр садақаси ҳожати аслиясидан ортиқча нисоб миқдорига эга бўлган бой, ҳур мусулмонга вожиб бўлади.
«Ҳожати аслийя» бу – инсонни ҳақиқатан ёки тақдиран, ҳалокатдан сақлаб қоладиган нарсалар(га бўлган эҳтиёж)идир.
Ҳақиқатан ҳалокатдан сақловчилар: турар жой ҳовлиси; уй анжомлари; совуқ ва иссиқдан ҳимоя қилувчи турли либослари; ҳунармандларнинг асбоб-ускуналари, станок ва ҳоказо; автомобил, от-уловлари; хизматкор қуллари, қўл остидаги ишчилари; аҳли илмларнинг китоблари; деҳқончилик асбобларига ўхшаш кишининг кундалик ҳаётида зарур бўлган нарсаларидир.
Тақдиран ҳалокатдан сақловчилар яъни, ҳалокатдан сақлаб қоладиган нарса, деб фараз қилинувчи нарсалар бу—кишининг қарзига бериш учун асраб қўйган пул-маблағларидир.
Демак, нисоб миқдорига етрали бойликка эга-ю аммо унга ўзи муҳтож бўлганлар фитр садақасини бермайди.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу шундай деган: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга ҳурмодан ё арпадан бир соъ Рамазон рўзасининг фитр садақасини беришни фарз қилди. Мусулмонларнинг ҳурига ҳам қулига ҳам аёлларига ҳам.
(Имом Муслим ривояти).

Бойлар фитр садақасини ўз номидан ва балоғатга етмаган фақир болалари номидан беради. Агар болаларининг ўз маблағлари бўлса ўшандан берилади.
Бойларга хотинлари номидан, ота-онаси номидан ва балоғатга етган катта болалари номидан фитр садақа чиқариш вожиб эмас. Агарча улар бойнинг уйида унинг нафақаси эвазига кун кечирсалар ҳам. Мабодо уларнинг номидан уларнинг изнисиз ўз ихтиёри билан фитр садақасини бериб қўйса, бу ҳисобга ўтади.
Фитр садақаси ҳайит куни тонг отиши билан вожиб бўлади. Фитр садақасини одамлар ҳайит намозига боришдан олдин бериш мустаҳаб бўлади. Токи фақирлар намоздан кейин уйларига совға-салом билан қайтишлари учун. Ҳайит кунидан олдин берса ҳам бўлади. Хоҳласа Рамазон ойининг ярмидан кейин берсин, хоҳласа охирги ўн кунликда берсин. Муддатнинг эътибори йўқ.
Агар вақтида бермай кечиктириб юборса, зиммасидан соқит бўлмайди. Қанча ўтсин барибир бўйнида қарз бўлиб қолади. Ҳатто фақир бўлиб кетган тақдирда ҳам бойлик даврида адо қилмаган фитр садақаси унинг зиммасида қарз бўлиб қолаверади.

Бу йилги фитр садақасининг миқдори ЎМИ тарафдан:

2 кг буғдойдан 10000 (олти минг) сўм

4 кг арпадан 14 000 (ўн минг) сўм

2 кг майиздан 80 000 (етмиш минг) сўм

4 кг хурмодан 140 000  (юз минг) сўм деб белгиланди.


Сардоба туман «Янги қишлоқ”

жоме масжид имом-хатиби
Файзуллаев ФУРҚАТ

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *