Сирдарё вилоятидан ҳаж сафарига кетган зиёратчилар кутиб олинди.

Мамлакатимиз мусулмонларига муборак “Ҳаж” ва “Умра” ибодатларини адо этишлари учун йилдан-йилга қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқдаки, бунинг натижасини “Ҳаж-2018” сафари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Жорий йилда вилоятимиздан жами 200 нафардан ортиқ зиёратчилар “Ҳаж” сафарига бориб ибодат амалларини адо этиб қайтишди.

Ушбу зиёратчилар орасида Сайхунобод туманидан муборак ҳаж амалларини бажариш учун йўлга чиққан 15 нафар фуқаролар орасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳомийлигида юборилган Тоғаев Бахтиёр ҳожи ота ва унинг умр йўлдоши Тоғаева Назира ҳожи аялар ҳам борлиги барчамизни қувонтирди.

Улар 2018 йил 3 сентябрь куни тунда вилоят, Сайхунобод туман ҳокимликлари, вилоят прокурори ва кенг жамоатчилик вакилларидан иборат фаоллар иштирокида кўтаринки руҳда кутиб олинди.

Ҳаж амалларини адо этиб қайтган Тоғаев Бахтиёр ҳожи ота ва Тоғаева Назира ҳожи аялар йиғилганларга ҳаж амалларини бажариш давомида Ўзбекистонлик зиёратчиларга Муҳтарам юртбошимиз томонидан яратиб берилган шароитлар барча жабҳада бошқа давлат зиёратчилариникидан ажралиб туришлигини таъкидлаб ўтдилар.

Жумладан: барча шароитларга эга шинам меҳмонхоналар, малакали шифокорларнинг хизмати, ҳар бир зиёратчига кўрсатилган алоҳида ғамхўрлик ҳақида тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистонлик зиёратчиларга яратилган шароитлар нафақат юртимиз фуқаролари балки бошқа давлатлар вакиллари томонидан ҳам юқори баҳоланганлигини эътироф этиб ўтдилар.

Сўнгги йилларда юртимизда фуқароларга юртбошимиз томонидан қаратилаётган ғамхўрлик ва эътибор ҳақида, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан лозим бўлса шахсан ўзлари шуғулланаётганликларини эътироф этиб, Юртбошимиз номларига чуқур миннатдорчилигини изҳор этишди.

Қолаверса юртимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги, Муҳтарам Президентимизнинг соғ ва саломат бўлишлари, халқимиз учун амалга ошираётган эзгу ишлардан асло чарчамасликлари, фидокор халқимизнинг барча эзгу ниятлари амалга ошишини, миришкор деҳқонларимизнинг деҳқончиликларига Аллоҳдан барака сўраб дуо қилдилар.

 

Вилоят ҳокимлиги

ахборот хизмати

Манба: http://sirdaryo.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan