Имом-хатиблар иштирокида видео селектор йиғилиши

2018 йил 12-сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида Республикамизда фаолият кўрсатаётган барча масжид имом-хатиблари ва диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида видео селектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари раислигида бўлиб ўтди.
Муфтий ҳазрат ўз нутқларида юртимиздаги тинчлик хотиржамликни қадрига етиш, ҳозирги кунда давлатимиз томонидан диний-маърифий соҳага бўлган эътибор, амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар, имом-хатибларнинг олдида турган долзарб вазифалар, имом-хатибларнинг ижро интизомида эътибор қаратиши керак бўлган жиҳатлар каби масалаларга тўхталди. Йиғилиш сўнгида барча вилоятлар вакилларига бирдамликни ошириш борасида топшириқлар берилди.

 

Сирдарё вилояти матбуот

хизмати вакиллиги

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan