Яхшиликга далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир.

Аслида динимизда инсонлар бири бирини яхшиликга буюришлиги Аллоҳ таола  тамонидан фарз қилинган. Қуръони каримда:
“Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар,” дейилади (Тавба сураси 71-оят).

Ушбу оядаги “Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар” дегани жамоат шаклида яхшилик қилишга уринадилар, кўплашиб ёмонликка қарши курашадилар, деганидир..
Толҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Курайздан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– “Ҳар бир яхшилик садақадир. Яхшиликга далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир” – дедилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом нинг ушбу муборак сўзларида инсонлар доимо бир бирини яхшиликга  ундаб яшашлиги кераклиги биринчи ўринда тушунилиши лозимдир.
Абу Хурайра (р а)дан ривоят килинади “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Яхшиликга буюраверинглар гарчи амал қилмасалар хам, ёмонликдан қайтараверинглар гарчи қайтмасалар хам” дедилар.

Қатода (р а) дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир киши келиб сўради:

-“Инсонлар қайси амалларни қилса Аллоҳ яхши кўради.”
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга иймон келтириш, Қариндошлар билан боғланиш ва одамларни яхшилик қилишга буюриш, гуноҳ қилишдан қайтариш,» – деб жавоб бердилар. Яна бир киши сўради:
– “Инсонлар қайси амалларни қилса Аллоҳнинг ғазаби келади.” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳга ширк келтириш, қариндошлар билан алоқани узиш ва одамларни яхшилик қилишга буюрмаслик, гуноҳ йўллардан қайтармаслик деб жавоб бердилар”.
Ушбу динимиз таълимотларидан билиниб турубдики доимо одамларни яхшиликга чақиринг хатолардан қайтаринг шунда савоб оласиз жамиятимизга фойдангиз теккан бўлади.
Бу гулшан ичра йўқдур бақо гулига сабот,

Ажаб саодат эрур қолса яхшилик била от.
(Бу дунёда абадий қолмоқ мумкин эмас бироқ яхши ном қолдирмоқ катта саодатдир). Алишер Навоий. Бобомиз ҳам яхшилик қилиш тўғрисида сизу бизларни тарғиб қилганлар.

 

Сайхунобод тумани
“МуллаНегмурод”жоме масжиди 
имом- хатиби Ғоибов МУҲАММАД

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan