Кириб келаётган одам ҳурмати учун туриш

Кўпинча бир холатга дуч келамиз. Издихомларда эшикдан кириб келган одамнинг ҳурмати учун ўриндан турилади. Гоҳида кириб келган одам ўтирганларни безовта қилгани, уринтириб қўйганидан хижолат бўлса, гоҳида кириб келган киши учун турилмаса хафа ҳам бўлиб қўяди. Аслида бу холатга динимиз қандай қарайди, уламоларимиз нима дейди.Хазрати имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ – “Бир киши кириб келганда туриш керак” деб китоб ёзган эканлар. Ибн Амир эса у кишининг раддига “Туриб бўлмайди” деб китоб ёзган эканлар. Замонамизнинг биринчи рақамли уламоси деб этироф этилган Тақий Усмоний ҳафизаҳуллохнинг устозларидан Мавлоно Салимуллахон “Ҳаёти Бухорий” нинг шарҳи “Кашфул Борий” деган китобларида узул кесил қавл шуки – Эшикдан кириб келаётган одам аҳли фазл, аҳли илм, аҳли солиҳ, адолатли, яхши одам бўлса нафақат туриш жоиз, балки яхшироқ лекин буни 2 та шарти бор дебдилар.
Биринчи шарт.Туришларини талаб қилмайдиган одам бўлиши лозим. Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хар кимки кириб келаётганда биров туришини орзу қилса, у одам жойини дўзахдан тайёрласин” деганлар. Муҳаммад Саид Рамазон Бутий айтадиларки – шуни далил қилиб, ана яхши одамларга хам туриб бўлмас экан деса – у одам ахмоқ экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни кириб келаётган одамларга айтмоқдалар деганлар.
Иккинчи шарт.Мана шу одам туришга лойиқ деган қалбда чақириқ бўлиши лозим. Мен кириб келганимда ўтирганлар турсин деган хоҳиш қалбда борлигини сезган ўтирувчининг туриши “ҳаром” аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – “Ҳар қавмни улуғи келганида ҳурматини жойига қўйинглар” деганлар. Тақий Усмоний: кириб келаётган одамнинг ҳурмати учун турмасангиз ҳам ҳеч бўлмаса салгина қимирлаб қўясиз.“Бутга ўхшаб ўтириб бўлмайди” деган хадис бор, ҳатто мўминнинг ўзига яраша ҳурмати бор. Қимирлаб қўясизми, суриласизми хар қалай шу билан ўзингизни ҳурматинггизни изҳор қиласиз дебдилар. Инсон азизу мукаррамдир. Юксак одобга чорловчи динимиз эса нақадар гўзал.

 

Улуғбек ҚОБИЛОВ
Сирдарё туман “Ахмад ибн Малик”
жоме масжиди имом-хатиби 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan