Мазҳабсизлар томонидан эътироз қилиб келтириладиган бир қанча шубҳалар бўлиб, мазҳабсизлик вакиллари шулар орқали мазҳаблар ва уларга тақлид қилишни инкор қилади. Гоҳида ушбу шубҳалар кўпчиликни ҳақиқатан иккилантириб қўяди ва бу ғояни тўғри деб ўйлашига сабаб бўлади.
Мазҳабни инкор қилувчилар: «Қуръон ва суннат турганда уларга амал қилмай, яъни Аллоҳнинг ва унинг пайғамбарининг айтганини қилмасдан, Абу Ҳанифанинг айтганини қиламизми?» дейишади. Шунингдек, улар мазҳаблар пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вақтида бўлмаган, демак, бидъат нарса, шунинг учун унга амал қилиш керак эмас, дейдилар. Яна улар, мазҳаблар ихтилофга сабаб бўлади, шунинг учун уларни инкор қиламиз, дейишади ва ҳакозо.
Қуйида ушбу шубҳаларнинг энг асосийларини келтириб, уларга қарши раддиялар келтиришга ҳаракат қиламиз.
Абу Ҳанифанинг фазилатларидан яна бири унинг иқтисодий масалаларни ҳал қилишга қодир ўткир ақл соҳиби эканлигидадир. Бундай фазилат унинг иқтисодга оид ижтиҳодларида яққол кўзга ташланади. Ўлик ерларни ислоҳ қилиб, экинзорга айлантиришга қодир деҳқонларга хусусий мулк қилиб бериш, меваларни хомлигида истеъмолчиларга сотишга ижозат бериш, етимларнинг молларидан уни кўпайтириш учун тижорат мақсадида фойдаланишга рухсат бериш ҳақидаги Абу Ҳанифанинг ижтиҳодлари фикримизнинг далилидир.
Бурҳон ЖЎРАЕВ
Боёвут тумани “Абдулаҳадхон”
жоме масжиди имом-хатиби.