Азиз опа сингиллар, биз ўз хонадонимиз аҳли билан
қандай яхши муомала қилсак, қўшнилар билан ҳам
шундай муроса қилишга буюрилганмиз. Ҳалқимизда,, Қўшнинг тинч-сен тинч»деган мақол бор. Лекин қўшнини тинчлиги учун
биз нима қиляпмиз? деган саволга биз нима деб жавоб беряпмиз. Демак бундан келиб чиқадики, агар сен осойишталигингни истасанг,
аввал қўшнингни осойишталигини сақла. Оилада ота-онасига, ака-укаларига меҳрибон бўлган инсон, албатта қўни қўшнисига ҳам меҳр оқибат кўрсатади.
Аллох таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: ,, Ота-онага, яқин қариндошларига, етимларга, мискинларга,
яқин қўшни-ю, бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўқсил йўловчига яхшилик қилингиз » (Нисо сураси 36- оят).
Қўшниларга яхшилик қилиш билан бирга уларнинг ҳақларини адо қилиб, қўшничилик одобларига риоя қилишимиз янада мафаатли бўлар экан. Яъни: Қўшни сафарга чиқиб кетса, уйини муҳофаза қилиш, бемор бўлса ҳабар олиш, мухтож бўлса ёрдам бериш, маслаҳат сўраса тўғри маслахат бериш, билмаганини ўргатиш, хурсандчилигига шерик бўлиш, бошига мусибат тушса, ёрдам бериш кабилардир. Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам
,, Эй Абу Ҳурайра тақводор бўлинг, инсонларнинг обидроғи бўласиз, қаноатли бўлинг, инсонларнинг шукр қилувчироғи бўласиз, ўзингизга яхши кўрганингиз-
ни бошқа инсонларга ҳам
яхши кўринг мўминлардан бўласиз, қўшниларингиз билан гўзал муомалада бўлинг мусулмон бўласиз»-дедилар.
Халқимизда,, Ён қўшним-жон қўшним «деган нақл бор.
Шу нақлга риоя қилиб, қўни-қўшниларимиз билан аҳил бўлайлик. Яратган Эгам барчаларимизни яхши қўшнилар билан сийласин. Ўзимизга ҳам яхши қўшни мартабасини берсин.
Манзурахон.Мелибаева
Сирдарё вилояти бош имом-хатибнинг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: