Сирдарё вилоятида Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи жорий йилнинг 25 февраль куни Гулистон шаҳридаги «Осиё» кошонасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур мусобақада 1-босқичда фахрли биринчи ўринни олган қори ва қориялар иштирок этиб, улардан вилоят босқичида ғолиб бўлганлари апрель ойида бўладиган республика босқичига йўлланмани қўлга киритишади.
Мусобақа соат 09:00 да бошланади. Батафсил маълумотлар сайтимизда яна бериб борилади. Қуръон зиёфатига марҳабо, азиз юртдошлар!
Мурожаат учун телефон рақамлари: 8 367 227 30 66; +99899 476 85 14