Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжидида 2018-2019 йилларда Сирдарё вилоятидан муборак Умра зиёратига бориши режалаштирилган юртдошларимизга ўқув-амалий машғулотлари давом этмоқда.
Машғулотларда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров томонидан Умранинг мазмун-моҳияти, шартлари ҳамда адо қилиш тартиб ва одоблари тўғрисида зарур маълумотлар берилмоқда.
Бугун 28 ноябрь куни биринчи гуруҳда Умра зиёратига бораётган зиёратчиларга якуний машғулот бўлиб ўтди. Мазкур зиёратчилар жорий йилнинг 2 декабрь куни муборак сафарга отланишади. Шу муносабат билан зиёратчиларга сафар сумкаси ва нимчалар тақдим этилди.

ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати