Бугун Сирдарё вилоятида фаолият юритадиган барча имом-хатиблар ва имом ноиблари учун ўқув семинари ташкил қилинди. Семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилоятидаги вакили Х.Зокиров, Сирдарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари И.Муминов, Гулистон давлат университети Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси ўқитувчиси, доцент Й.Каримов, Гулистон давлат университети педагогика, психология кафедраси катта ўқитувчиси С.Шароповалар ўзларига белгиланган мавзуларда маърузалар қилдилар. Семинарда Ўзбекистонда диний соҳа ривожи учун олиб борилаётган ишлар, ислоҳотлар, имом-хатибларнинг халқ билан ишлашларида нималарга эътибор қаратишлари лозимлиги, вилоятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда имом-хатибларнинг вазифалари ва тутган ўрни тўғрисида кенг маълумотлар бериб ўтдилар. Ўтказилган семинарда имом-хатиблар ҳам фаол иштирок этиб, ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.






ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати