Вақт ғанимат

Вақт – гўё ҳаёт кийими тўқиладиган иплар бўлиб, унинг пишиқ ва нафислигига қараб ҳаёт азиз ва бебаҳо бўлади. Ҳар биримиз ҳаётимиз, умримиз ҳақида тафаккур қилиб, уни мазмунли ўтказишга интилишимиз лозим. Вақт у ўтиб кетса, қайтиб келмайди. Шоир айтганидек,
Азиз асримизнинг азиз онлари
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир, шоҳ сатрлар-ла
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.
Ҳасан Басрий (роҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: “Ҳар кун тонг ёришганда Аллоҳ таоло томонидан бир жарчи: “Эй Одам боласи! Мен янги кунман. Сенинг барча амалингга гувоҳман. Мендан бу кунда солиҳ амаллар қилиб, фойдаланиб қол, чунки мен то қиёматгача сенга қайтмайман,-деб жар солади”.
9 декабрь куни Гулистон тумани 27-сонли мактабда ўтказилган тадбирда ҳам айни шу мавзуда ўқувчилар билан давра суҳбати қилинди. Давра суҳбатида «Исломобод» масжиди имом-хатиби Д.Сулаймонов, мактаб маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари И.Жабборов, психолог Ў.Аманликов, профилактика инспектори Ф.Мавлонов томонидан ҳамкорликда ташкил қилинди.
Вақт ғанимат мавзуси доирасида ўқувчиларга ёшликдан фойдаланиб тиришқоқлик билан илм олиш орқали келажакда касб-ҳунар эгаллаш учун замин яратиш ва инсонлар билан ўзаро муомалада одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш аҳамияти тушунтирилди. Шунингдек, ота-онага ҳурмат ва эҳтиром, уларнинг қадрига етиш, меҳнатсеварлик, интернетдан фойдаланиш маданияти, бекорчи ва бефойда одатлар ҳамда ёт ғоялар таъсиридан сақланиш тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. Ўқувчилар суҳбат якунида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Дилмурод СУЛАЙМОНОВ
Гулистон тумани бош имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan