Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги «Имом ал-Бухорий» жоме масжиди имом ҳатиби Атакулов Ҳусан ва «Ғойиб ота» жоме масжиди ноиб имоми Атакулов Ҳасан домлаларнинг 86 ёшдаги оталари Эгамназар ҳожининг вафот этганлари муносабати билан оила аъзолари, қариндош ва барча яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
Эгамназар ҳожи ота аҳли илмларга муҳаббатли, олимларга ёндош, уларнинг хизматларида бўлган киши эдилар. Фарзандлари илм аҳлидан бўлдилар. Аллоҳ таоло марҳум отамизнинг барча хайрли ишларини ва солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин!
Марҳумнинг фарзандлари, барча қариндош-уруғларига чиройли сабр ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин.
Жаноза намози бугун, 22 ноябр 14:00 да Ховос тумани Фарход-5 қўрғони Увоқ қишлоғида адо этилади. Мўлжал – «Абу Ҳанифа» жоме масжиди.
ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати