Аёл тарбияси – миллат тарбияси

Қуръони каримда аёл мавқеи, унинг ҳаётдаги ўрни ва ҳақ-ҳуқуқлари батафсил баён этилган. Бу аёлларга юксак ҳурмат ва эътибор билан қаралашига далолатдир. Ислом дини таълимотларида аёлларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш, ҳуқуқларини поймол этмаслик тамойиллари белгиланган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда аёллар ҳақида шундай марҳамат қилади: “Ва улар ила яхшиликда яшангиз. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса” (Нисо сураси, 19-оят).

عَنْ عَبْدِ اللهِ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ، قَالَ : إِنَّ الْمَرْأَةَ عَوْرَةٌ ، فَإِذَا خَرَجَتِ اسْتَشْرَفَهَا الشَّيْطَانُ ، وَأَقْرَبُ مَا تَكُونُ مِنْ وَجْهِ رَبِّهَا وَهِيَ فِي قَعْرِ بَيْتِهَا.

Расуллуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аёл номусдир. Агар кўчага чиқса, шайтон уни кутиб олади. Парвардигорининг раҳмату марҳаматига эришишининг яқин йўли эса уйининг ичида бўлишидир”

Эр киши доимо номусини асраб авайлайди. Номусини топталишига асло рози бўлмайди. Динимизда аёл киши сафарга маҳрам билин чиқиши лозимлиги таъкидлангани бежиз эмас. 

Шунингдек, аёл киши кўчага чиқса, бегоналарнинг назарини тортадиган даража очиқ кийиниши, атрофдагилар димоғига етиш даражасида ҳушбўйланишидан қайтарилади.

عَنْ مَيْمُونَةَ بنتِ سَعْدٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ:مَا مِنِ امْرَأَةٍ تَخْرُجُ فِي شُهْرَةٍ مِنَ الطِّيبِ، فَيَنْظُرُ الرِّجَالُ إِلَيْهَا، إِلا لَمْ تَزَلْ فِي سَخَطِ اللَّهِ حَتَّى تَرْجِعَ إِلَى بَيْتِهَا.

“Қайси бир аёл уйидан хушбўйланиб чиқса, сўнгра унга эркаклар қараса, то уйига қайтиб киргунча Аллоҳнинг ғазабида бўлади”

Аёлларимиз одоб-ахлоқимизга ҳам мос келмайдиган либосларни кийишлари, турли-туман атир-упаларни сепиб сабабсиз кўчага чиқишлари кўпгина фитнага ва баъзида оиланинг бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун аёл-қизларимизни ҳаёли-иболи қилиб тарбиялашга ҳаракат қилишимиз, уларга бу борадаги динимиз кўрсатмаларини тушунтириб боришимиз лозим. 

Ҳукамолар айтганидек, дунёда жуда кўп буюк инсонлар, уламолар, мутафаккаир ва авлиё зотлар ўтган, уларнинг ҳар бири ўзига хос хислат соҳиби бўлган, аммо бир жиҳатда улар бир хил бўлган, яъни УЛАРНИНГ ОНАЛАРИ СОЛИҲА БЎЛИШГАН. 

Паҳлавон Маҳмуд шундай деган:

Гар ҳаст туро ғайрати марди дар сар

Магузор аёли хеш аз хонаи падар

Шохеки зи девор берун орастар

Аз меваи ў тамаъ кунад ҳар роҳ гузар

Таржимаси:

Эрлик ғуруринг бўлса, эй Аллоҳ суйган

Аҳли аёлинг безатиб чиқарма уйдан

Мевали шох агар чиқса кўчага

Тамаъ қилар ўтган йўловчи ундан

Асланбаев Хуршид

Янгиер шаҳар “Абдуқаҳҳор ҳожи”

жоме масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan