Зубайр ибн Аввом (розияллоҳу анҳу)

Исмлари Зубайр ибн Аввом ибн Хувайлид ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай ибн Килоб. У кишининг насаблари Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан Қусайда бирлашади. Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг оналари Софийя бинти Абдулмуттолиб бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммалари бўлади. Милодий 594 (айрим манбаларда 597) йилда Маккада Қурайшнинг Асад уруғи хонадонида дунёга келди. У кишининг кунялари Абу Абдуллоҳ бўлган. Зубайр ибн Аввом баланд бўйли, соқоллари ингичка, ёноқлари кичкина, қотма жуссали ва жисмонан чиниққан киши бўлган. 36/656 йил жумодул-охир ойида Басра яқинидаги “Йиртқичлар водийси” деган жойга тушиб ибодат қилаётган пайтида Амр ибн Журмуз исмли шахс томонидан ўлдирилган.

Аҳмедов Ориф
Сирдарё вилояти вакиллиги ходими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan