Аллоҳ таоло бандаларни ибодатга чорлаб солиҳ амалларни қилишга буюради ва шу солиҳ амалларимизнинг савобларидан ўтганларимизнинг руҳларига ҳадия қилишимиз мумкинлигини таълим берган.
– Ўтганларнинг руҳини шод қилишлик нафақат уларга солиҳ амалларни савобини ҳадия қилиш билан, балки Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан тийилиб солиҳ амаллардабардавом бўлиш билан ҳам ҳосил бўлади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алйҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар.
«Сизларнинг қилаётган амалингиз қабрда ётган қариндошларингизнинг руҳига кўрсатиб турилади. Агар яхши амал қилиб юрган бўлсангиз хурсанд бўлиб, руҳдошлари олдида фахрланадилар. Бордию гуноҳ ишлар қилиб юрган бўлсангиз, ранжийдилар ва: «Эй Аллоҳим бизни ҳидоятга бошлаганингдек, фарзандларимизни ҳам тўғри йўлга солмагунингча уларнинг жонларини олмагин» деб дуо қилиб турадилар.
-Демак биз тириклар ўтганларимизнинг руҳониятларини шод қилишимиз учун авалло юриш-туришимизни тўғирлашимизва динимиз таълимотига мувофиқ ҳаёт кечиришимиз зарурдур.
Ибодов Ҳабибуллоҳ
Гулистон тумани «Халқобод»
жоме масжиди имом хатиби