“Оммавий маданият” бузғунчилик ва беҳаёликка етаклайди

Бугунги глобаллашув ва тезкорлик даврида қулоғимизга тез-тез чалинадиган “оммавий маданият” тушунчасининг мазмун — моҳияти, мақсади нима ўзи? Хўш, бунинг жамият, инсон ҳамда ёшларга маънавиятига қандай таъсирлари бор? Шу ўринда айтиш ўринлики, “оммавий маданият”нинг “асл қиёфаси” аслида ёшларни беҳаёлик ва бузуқлик,  аҳлоқсизлик ва маданиятсизлик асосида тўғри йўлдан адаштириш, онгини заҳарлашдир. Беҳаёча кийиниш, ташқи кўринишлари, кийимлари,   қулоқ ва бурунлари пирсинглар (халқа) тақиб олишлари билан ўзларининг қиёфаларини қўрсатишади. Бундай беҳаёлик аслида умуман бизнинг миллий менталитетимизда йўқ ва бундай кейин ҳам бўлишига йўл қўйилмайди. Маълумки, кейинги пайтларда мана шу “оммавий маданият” тушунчасига  ёки унинг иллат сифатида, ўзининг бўзғунчилик ва беҳаёликни тарғиб этишга қаратилган ғояларига қарши курашиш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламдаги чора-тадбирларнинг асл моҳиятида ҳам аввало, бу иллатга қарши курашиш, ёшларимизни ушбу таъсирлардан ҳимоя қилишда иммунетитини янада мустаҳкамлашга қаратилгандир. “Оммавий маданият” турли хил кўринишларининг ёшлар орасида тобора кенг тарқалиши булар асосан кийинишда, қизиқишларда, бўш вақтни ўтказишда, дидларнинг саёзлашувида, миллий қадриятларга муносабатда намоён бўлмоқда. Булар эса беҳаёлик ва зўравонлик, миллий қадриятларга ва ижтимоий манфаатларга беписандлик билан муносабатда бўлиш каби иллатларни келтириб чиқармоқда. Бугунги кунда ёшлар орасида тақлидчилик ҳолатларнинг кучаяётганлиги ва янада тоборо авж олётганлиги кузатилмоқда. Бунда, хорижда кенг тарқалган ахлоқий ва маънавий юриш-туриш андозаларининг кинофильмлар, мода ва турли хил рекламалар орқали ёшларимизнинг онгини маълум маънода заҳарлаётганирни сезиш қийин эмас. Натижада, ёшлар ўртасида китоб ўқишдан кўра компьютер ўйинларининг олдида вақтини ўтказиш, мазмунан саёз бўлган турли хил жанрдаги фильмларни томоша қилиш одат тусига кириб бормоқда. Глобаллашувнинг салбий оқибатларини, “оммавий маданият” ниқобидаги аксил маданият ва турли ғаразли, нохолис ахборотлар хуружининг таъсирини мумкин қадар камайтириш учун аҳоли, айниқса, ёшларнинг сиёсий онгини, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик маданиятини юксалтириш талаб этилади.        Навқирон авлодни миллий ва умумбашарий қадриятларга, маданият дурдоналарига болаликдан бошлаб ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда оммавий маданиятга хос айрим кўринишларга танқидий муносабатни, аксилмаданятга, турли бузғунчилик ғоялар ва ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш алоҳида аҳамият касб этади.. “Келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий бурчимиздир. Ахлоқу тарбия бобида ғарб дунёси ҳали биздан ўрганиши керак бўлган жуда кўп нарсалар бор. Биз улардан ҳаёю иффатсизлик, номуссизлик, ичкиликбозлик, таъмагирлик ва шунга ўхшаш иллатларни ўрганамизми ёки улар биздан хаё ва иффатни, ор-номусни,поклик ва холисликни ўрганадиларми? Кучли миллат ҳаргиз юксак маънавияти топталишига, ўз вакиллари томонидан оёғ ости қилинишига йўл кўймайди, кўлимизда олтин бўлатуриб бировнинг оёғи остидаги темир парчасига хавас килмайлик. Ота-оналаримиз, мураббий ва муаллимларимиз, колаверса барчамиз ёшларимизни маънавий баркамол бўлиб вояга етишлари учун масъуллигимизни унутмайлик. Уларни каровсиз қолдирмайлик ва уларга ота-боболарини юксакларга кўтарган маънавият малхамидан беришни харгиз ёдимиздан чикармайлик. Зеро хозирги замон- фикрий курашлар замонидир. Миллатни ўзгартириш учун унинг дунё караши ва фикрини ўзгартирса кифоя.


БОТИР НОСИРОВ
Ховос тумани “Хуснобод” жоме
масжиди имом–хатиби

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan