Мустақиллик неъмати.

 

Мустақиллик ҳар бир халқ, ҳар бир миллат учун буюк неъмат ҳисобланади.
Истиқлолга эришгандан сўнг юртимизда анчагина ижобий ўзгаришлар, ислоҳатлар олиб борилди. Ҳар бир соҳада ўзига яраша ривожланишга эришилди. Айниқса сўнгги беш йилдан буён барча соҳалар каби диний соҳада ҳам анча ўзгариш, ривожланиш амалга оширилди. Муқаддам иккита олий ўқув муассасалари фаолият юритган бўлса, ҳозирда “Мир-Араб” олий мадрасаси ҳам олий мақомга эга бўлди. Жами Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида учта олий, ўнта ўрта махсус таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда.
Қуйидаги таълим даргоҳларида ёшларимиз барча яратилган имкониятлардан фойдаланиб, диний ва дунёвий илмларини юксалтириб, ўзбек миллатининг қадим аждодлари қай даражада салоҳиятли бўлганликларини ва бу миллат ҳаракат, шижоат билан ўша аждодларига муносиб зурриёд эканликлирини исботлайдилар, худо хоҳласа.
Илоҳим Яратган Ҳақ Азза ва Жалла шу динга хизмат қилиб ўтганлардан ҳамда бугунги кунда хизмат қилаётган мўмин- мусулмон биродарларимиздан рози бўлсин. Динимизга қувват, ёшларимизга салоҳият, шижоат бериб, буюк аждодларимизга муносиб зурриёд бўлишлик бахтини бизларга насиб этсин.

Улуғбек дома ҚОБИЛОВ
Сирдарё тумани “Ахмад ибн Малик”
жоме масжиди имом-хатиби.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan