Умр- ғаниматдир.

Вақт инсон эга бўлган нарсаларнинг энг нафиси эканини ўтмиш донишмандлари кўп таъкидлаган. Модомики вақт тез ўтувчи ва ортга қайтмас экан ва уни бирон нима билан алмаштириб бўлмас экан, у инсон эга бўлган нарсаларнинг энг нафиси ва қийматлисидир.

Доноларнинг бири айтганидек “У ҳаётдир. Инсон ҳаёти эса унинг туғилган онидан токи вафот этган онигача яшаб ўтадиган вақтдир”. Ҳасан Басрий ҳазратлари яна дедиларки: “Эй одам боласи сен ташкил топган кунлардан иборатсан. Сен учун бу куннинг кетиши умрининг бир қисми кетиши демакдир”. Инсон умри давомида кўп пушаймонлар ейди, лекин икки ҳолда унинг пушаймони қабул қилинмайди.

Биринчиси – жон бериш, охират остонасидан ўтиш пайтидаги пушаймони. Инсон шу пайтда бир нарсани жуда холайди, ўзи учун яна озроқ мухлат берилишини йўқотган нарсасини тўғирлаб бузганларни тузатишни. Лекин бу орзу иложсиз бир нарсадир.

Иккинчиси охиратга кўчирилганда ҳар бир инсон амалига яраша мукофотланиб ёки жазоланиб, жанатга тушувчилар жаннатга, дўзахийлар дўзахга киритилган пир пайтда дўзахдагилар дунё ҳаётига яна бир бор қайтишини, ҳаётларини янгидан бошлаб, яхши амаллар қилишни хоҳлаб қоладилар. Аммо улар хоҳлаган нарсаси амалга ошмайди. Чунки у вақтда мухлат тугаб, ҳисоб бериш вақти келган бўлади.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки:

“Банда қиёмат куни тўрт хислатидан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди; умрини нима билан ўтказгани, ўрганган илмига қандай амал қилгани, мол-дунёни қай йўсинда топганию нималарга сарфлагани ва жисмини нимага фидо қилганидан сўралади” (Имом Термизий ривоятлари).

Аллоҳ таоло инсонга умр берар экан, ҳар бир давридан умумий равишда ҳамда икки заифлик гўдаклик ва кексалик даври орасида ғайрати шижоатга тўлган даври ҳисобланади.

Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаллом ҳақларида ривоят қилишларича, минг йилдан ортиқроқ умр кўрганларидан кейин, у кишинг жонларини олиш учун ўлим фариштаси келиб: “Эй пайғамбарларнинг энг узун умр кўргани,сиз дунёни қандай тушиндингиз?” деб сўради Нуҳ алайҳисаллом дедилар: “Дунё  гўё бир ҳовлини икки эшиги бўлиб, уларнинг биридан кириб бошқасидан чиқиб кетдим!”.

Бу ёруғ дунёдан инсон умри қанчалик узун бўлмасин, модомики ўлим ҳар тирикликнинг ниҳояси экан, бас у бир дақиқасини унумли, мазмунли ўтиши учун, охиратимиз обод бўлиши учун қилайлик. Молимиз, пулимиз кетса ҳам, умримиз зое кетмасин иншааллоҳ.

Абдусалим АЗИМОВ
Сардоба тумани “Юсуф”
жоме масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan