Ўз жонига қасд қилиш энг оғир гуноҳ

Ислом динида инсонниг дини, мол-мулки, ақли, соғлиги ва  жонини муҳофаза қилишни зиммасига олган. Уларнинг бирига қилинган тажоввуз барчасига қилинган тажоввуз деб тушунилади. Аллоҳ таоло инсон зотига бу беш омилни омонат қилиб берган. Айни вақтда жон ҳам омонатдир. Охирги пайтларда ёшлар ичида айниқса, аёллар ичида ўз жонига қасд килиш ҳолатлари купайиб кетди.  Ўз жонига қасд қилиш ўта оғир гуноҳ ҳисобланади. Бу туғрисида Куръони карим ва ҳадиси шарифларда қаттиқ қораланган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалллам: “Эй инсонлар мен сизларни нимага буюрган бўлсам шуни қилинглар нимадан кайтарган бўлсам шундан қайтинглар” деб марҳамат килганлар. Расулуллох (алайҳиссалом) ушбу ҳадисда амр ва буйруқларни қўлидан келгунча, аммо қайтариқлардан  эса мутлоқ қайтишни  таъкидлаганлар.

Инсон қилаётган  кичик гуноҳлар аста-секин катта гуноҳларга айланиб боради ва катта гуноҳларни енгиллаштириб боради. Охир оқибат инсон қалби қорайиб унинг қалбида имон ўрнига куфр эгаллаб олади. Онгини  маърифат ўрнида жаҳолат эгаллаб олади. Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳнинг “Кабоир” номли китобларида келтирилишича гуноҳи кабираларни ададини олтмишга яқин деб айтганлар. Ушбу китобда Ибн Аббоснинг ривоятларини келтириб гуноҳи кабираларни ичида Ширкдан кейин ўз жонига қасд қилишни келтирганлар. Чунки жон Аллоҳ  таолонинг омонатидир. Инсон Аллоҳ таоло берган жон омонатига хиёнат қилиб қаттиқ гуноҳкор бўлади. Ўз жонига қасд қилишни олдини олиш учун қанчадан қанча мутахасислар киришмасин сезиларли даражада пасаймаяпти. Бу мудҳиш жиноят ўта оғир гуноҳ эканлигини аввало ўзимиз англаб етиб қолаверса, ёшларга ҳам тушунтиришимиз зарурдир. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 29-оятида: “Эй имон келтирганлар   ўзингизни ўзингиз ўлдирманглар (жонларингизга қасд қилманлар) Аллоҳ сизларга меҳрибон зотдир” деб марҳамат қилади.

Абу Ҳурайра (р.а) ривоят килади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “У шундай одамки, ўзини ўзи осди. Дўзахда ҳам абадий осиғлик ҳолда туради. У шундай одамки, ўзин пичоқ билан ўлдириди. Дўзахда абадий пичоқланган ҳолда туради” деб айтадилар (Имом Бухорий ривояти). Яна бошқа бир ҳадисда Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят килади: Расулуллоҳ (алайҳиссалм): “Ким ўзини тоғдан ташлаб ўлдирса жаҳаннамда ўзини тоғдан ташлаган ҳолда абадий дўзаҳда азобланади. Кимики, ўзини заҳар ичиб ўлдирса, унинг заҳари қўлида бўлади. Қиёматда абадий мана шундай азоб билан азобланади. Ким ўзини бир тиғ билан ўлдирса, унинг тиғи қўлида бўлади қиёматда абадий мана шундай азоб билан азобланади” дедилар. (Имом Бухорий,  Имом Муслим ривояти). Киши ўзини ўзи қасдан  ўлдиришининг бирдан бир сабаби шуки бу ҳам бўлса имоннинг сустлиги, носоғлом эътиқод сабабидан келиб чиқаяпти десак хатодан ҳоли эмас. Имоннинг асоси Аллоҳга тил билан иқрор қилиш, қалб билан тасдиқ қилишдир. Имон етти нарса устига бино қилингандир. Аввало Аллоҳга, Фаришталарига, Китобларига, Пайғамбарларига, Охират кунига, Тақдирга ишониш (яхши кунига шукр қилиш, ёмон кунига сабр қилиш)Ўлганддан кейин қайта тирилишига ишониш имондандир. Ҳақиқий мумин ҳаётда бахтли ҳаёт кечириши билан биргаликда баъзида бошига турли хил кулфат ва балолар ҳам тушиши табиий. Агарда имонли киши бошида бирор бир кулфат ёғилса у тақдир Аллоҳдандир деб ўзига ўзи сабр тилайди. Ўз жонига зулм қилмайди. Агар кишининг имони суст эътиқоди маҳкам булмаса ўзига ўзи зулм қилиши турган гап.

Усмон (р.а.) қабристон ичидан ўтиб кетаётганда қабр устига дод-фарёд қилиб ўтирган кишини гувоҳи бўлдилар. У киши кабр устида: Қани эди сени ўрнингда мен бўлсам” деб айтаётган эди. Усмон (р.а.) у кишига: нега ундай деяпсан сен уни ҳозир кандай ётганини биласанми? Унга берилган неъмат ва имконият сенга берилган неъмат ва имконият яхши эканлигига ишонасанми? Билмаган нарсангни сўрама, шак қилган нрсанга қадам қўйма! деб танбеҳ берди.

Ўз жонига қасд килиш ўта оғир гуноҳдир. Буни олдини олиш ёшларни жар ёқасидан олиб қолиш ҳаммамизнинг мўъминлик бурчимиздир. Расулуллоҳ (алаҳиссалом) айтадилар: “Инсонларнинг Аллоҳга энг мукаррамроғи уларнинг ўзгаларга манфаатлироғидир” деб марҳамат килганлар (Имом Табароний ривояти).

 

Ҳусниддин ЖЎРАЕВ
Мирзаобод тумани “Занги ота” жоме
масжиди имом хатиби:

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *