Етимга яхшилик қилиш

Етимга яхшилик қилиш уни бошини силаш , хурсанд қилиш, унга мехр бериш энг улуғ фазилатлардандир.

Холисона этимларга қилинган хайру-еҳсон савоби улуғ бўлади. Етимлар ҳақ ҳуқуқини ҳимоя қилиш , инсонларни етимларга хайр-еҳсон қилишларини гапиришлик, тарғиб қилиш ҳам савобли амаллардандир.

Етим бошини силаган, унга яхшилик қилган бу дунё-охирати обод бўлади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:”Ким етимни сақлаб, тарбия бериб, боқиб, унга яхшилик қилиб, ўз қармоғига олса жаннатда ёнма ён бўлади, лекин уни акси бўлса етимни ҳаққига ҳиёнат қилса , ноҳақ зулм қилса, йиғлатса, озор  берса катта гунохга қолади”.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтадилар:”Барокатли бўлади шундай хонадонки, шу жаҳонда бир етим ўз фарзандидек боқилаётган бўлса. Мана шу хонадонга ризқу насибани Аллоҳ таоло бор қилиб, юз минг баробар қилиб берар экан”. Шунинг учун бизни ота-боболаримиз етимни ташлаб қўймаган. Қадимда етимхоналар бўлган эмас. Етимни қариндоши асраб боқган. Қариндоши бўлмаса маҳалла, қўни-қўшни бола қилиб олаверган. Ҳеч бир мусулмон етимни кўчага ҳайдаб юбормаган. Шундай хонадонларда файзу барака , баҳту саодат бўлган. Энди баъзилар бор, болани асраб олади ва уни беҳурматлаб, “ шум етим, сенга қараяпмиз, сени едириб-ичиряпмиз”, деб миннатда боқадилар. Бу хонадонга Худонинг балоси ёғилади. Чунки етимни хўрлаб, унга берилганни миннат қилиб бўлмайди.

Мамлакат ҳам манашу оиланинг бир катта кўринишдаги рўёсидир. Қайси бир мамлакатда етимлрга эътибор бўлар экан, уларнинг ҳолидан хабар олиб турилар экан – шу мамлакатда барака, шу мамлакатда куч-қувват, бахт-саодат бўлади. Мана шу Аллоҳнинг ожиз, ота-онасиз, қариндош-уруғсиз қолган бандаларига  ҳурмат кўрсатилса, Яратган эгам шу мамлакатда қут-барака, тотувлик берар экан.

Саидаҳмад ВАЛИЕВ
Боёвут тумани ”Усмон Зиннурайн”
жоме масжиди
имом-хатиби.                                                                                 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan