Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Сирдарё вилоятига ташрифлари

Бугун 2019 йил 19 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Сирдарё вилояти вакиллиги ва вилоятидаги жоме масжидлар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Жумладан, Гулистон шаҳридаги «Гулистон», Мирзаобод туманидаги «Маданият» ва Оқ олтин туманидаги «Хазрати Али» жоме масжидларига бориб, ушбу масжидларда намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлар, масжид ходимларининг фаолияти билан танишди ва зарур кўрсатма ва топшириқларни берди. Гулистон шаҳридаги “Қаропчи” қабристонини зиёрат қилиб, амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.


Шунингдек, вилоят вакиллиги фаолияти билан яқиндан танишиб, ЎМИнинг Сирдарё вилоят вакили, бош имом-хатиб Ҳабибуллоҳ Зокиров ва бош имом-хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Раҳима Искандарова билан суҳбат ўтказди.

 ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги 
матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan