Исрофгарчилик –ёмон иллат

    Рамазон ойи- бу ибодат, хайр саховат, меҳр мурувват ойи. Биз азалдан топганимизни тўй қилиб кўпчилик билан баҳам кўриб юрган халқмиз. Шунинг учун нуронийларимиз, ота-боболаримиз дуо қилганда “илохим топганинг тўйларга, яхши кунларга буюрсин” деб дуо қиладилар. Яна миллий, диний қадриятларимизда тўй, марака маросим, урф одатларимиз азалий қадрланиб келади. Бу эса ниҳоятда  инсонни эзгуликка чорлайдиган удумлардир. Пайғамбаримиз саллолоху алайхи вассалламнинг муборак сўзлари бор. “Агар фахрланишдан, исроф қилишдан ҳоли бўлсангиз хоҳлаганингизни енг, ичинг, кийинг” деганлар: яъни фахрланишлик, инсон эҳсон қилишдан мақсади обрў-иззат топиш, манманлик, риёкорлик, дабдабабозликдан иборат бўлса бу шариатда ман қилинган.

      Эҳсон қилишда кўп харажат қилиниб исрофга йўл қўйилса бу ҳам оллоҳнинг ғазабини келтирадиган амаллардан ҳисобланади.Айниқса рамазон ойида ифторлик кўп қилинадиган пайт .Шу ифторликда манманликдан, риёкорликдан, дабдабабозликдан ҳоли бўлган ҳолатда камтарона оила даврасида яқинлари билан ифторлик  қилинса улкан савобли ишлардан биридир. Миқдом ибн Маъдийкариб Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллолоху алайҳи вассаллам: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини турғизадиган емаклар етади. Агар жуда лозим бўлса,  таоми учун учдан бири, ичимлиги учун учдан бир ва ҳавоси учун учдан бир”-дедилар”(Насоий,Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар).

     Исроф фақат емак ва ичмакдан иборат эмас, балки ёз кунларида тарвуз, чойни совитиш учун сув тагига қўйиб кран жўмрагини соатлаб очиб исроф қиладиганлар ҳам орамизда учраб туради. Ваҳоланки, дунёда 2(икки)миллиарддан зиёд одамлар сувга ташна бўлиб яшамоқда. Сувни исроф қилиш  яхши эмас.

     Умрни зоя қилиш беҳуда ўтказиш- бу хам исроф, яъни ўқувчи ёшлар мактабларда дарс жараёнларида илм олишга бепарво бўлиши ҳам  исрофга киради. Ваҳоланки бугунги кунда ер юзида 3,5 (уч ярим) миллиарддан ортиқ илм-маърифатсиз, ўқувсиз умр ўтказаётган ёшлар бор.

   Ёшларга,фарзанду набираларга исрофгарчилик-ёмон иллат эканини ҳаётимиз давомида тежамкорликка эътибор берилса,турмуш фаровон бўлишини тушунтириш кекса отахонлару-онахонларнинг бурчи ҳисобланади.

Гулистон шаҳар бош отинойиси.
Тиллахон БЕКЕНОВА

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan