Сабримиз синаладиган кунлар

Баъзан сабр қилиш жуда оғир туюлади. Яратгандан астойдил сабрни сўрасак бу ишни осонлаштириб қўяди. Сабр – Аллоҳнинг бандаларига улуғ инояти. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай деганлар: “Ким сабрли бўлишга ҳаракат қилса, Аллоҳ Таоло уни сабрли қилиб қўяди. Ҳеч ким сабрдан яхшироқ ва аълороқ мукофот ила мукофотлана олмайди. (Имом Бухорий  ривояти)

Чиройли сабр нима? Инсон қандай машаққатга дуч келмасин бу Аллоҳнинг тақдири эканлигини англашидир. Дунёда ғам–андуҳ, қийинчилик кўрмаган инсон бўлмайди. Одам қанча бой, қанчалик яхши, тақводор бўлмасин, роҳат билан машаққат, хурсандчилик билан мусибат доимо унга эш бўлади. Аллоҳнинг каромати билан бутун ер юзини тождор вирус эгаллаб олмоқда. Инсониятнинг сабрини синайдиган кунлар ҳам етиб келди. Бу вирус, аввал, кейин Оврупо, Осиё давлатларини босиб сўнгра Марказий Осиёга ҳам кириб келди. Бу вирусдан нима мерос бўлиб қолмоқда, инсонларда сабр тушунчасини шакллантирди, бир-бирига бўлган меҳрни мужассамлади, одамларни покликка гигиена қоидаларига амал қилишга доимо бирга бўлишга чорлагани қолмоқда. Ўйлашимизча бизнинг баъзи ватандошлар Оврупога кўр – кўрона эргашдилар, Сабр, шукур, иймон, инсоф, инсон деган туйғуларни манманлик, кибр, бесабрлик отига алмашдилар. Аллоҳга шукурлар бўлсин! Президентимизнинг оқилона сиёсати, халқ дарди билан яшаши, аждодларимиз ҳурматини жойига қўйиши Ислом дини абадий муқаддас эканлигига ишончи бу тождор вирусни енгишга кўмак бермоқда. Ана шу шукроналиклар туфайли баттол вируснинг устидан ғалаба яқинлашмоқда. Чиройли сабр – Муваффақият гаровидир. Расулуллоҳ солаллоҳу алаҳи ва саллам айтдилар: “Билингки, ғалаба сабр билан” келади. (Термизий ривояти ).

 

Абдуқаҳҳор ХЎЖАМУРОДОВ
Ховос тумани “Ғойиб ота”
жоме масжиди имом-хатиби

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan