Бир куни Сулаймон алайҳиссалом еру осмонда сайр қилиб юраркан, мавж уриб тўлқинланиб турган денгизга йўлиқибди. Сулаймон алайҳиссалом шамолга денгиз соҳилига тўхташни амр қилди. Шамол ўша жойга тўхтайди. Сулаймон алайҳиссалом жинлар тоифасидан бўлган Ифрит номли жинга денгиз қаърига тушишга амр қилди. Ифрит денгиз қаърига шўнғиб кўзи оппоқ дурдан бўлган чиғаноққа тушади уни олиб чиқиб Сулаймон алайҳиссаломга берди. Сулаймон алайҳиссалом чиғаноққа қараб таажжубланиб Аллоҳга илтижо килиб дуо қиладилар ва шу онда чиғаноқни эшиги очилади. Чиғаноқни ичида ёш ўспирин йигит сажда килгувчи ҳолда ўтирарди. Шунда Сулаймон алайҳисалом ҳалиги йигитга караб деди:
– Сен кимсан. Фаришталарданмисан? Жинларданмисан? Ёки одам боласимисан?
Шунда халиги йигит:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари мен одам боласиман, – деди. Сулаймон пайғамбар:
-Кандай сабаб билан сен бу кароматга эришдинг?
Йигит : Онамга қилган яхшилигим туфайли. Менинг қари кучдан қолган онам бор эдилар уларни опич килиб орқамга кутариб хизматларини қилар эдим . Қаерга боришни хоҳласалар уша ерга орқамга кутариб обориб келардим. Бир куни онам мени шундай дуо килдилар: ” Эй Аллоҳим менинг вафотимдан кейин уғлимни ризқини қаноатли қил. Маконини еру осмонда йуқ жойлардан қил”. Бир кун мен денгиз сохилига айлангани чиқдим. Шунда денгиз сохилида оппоқ дурдан булган чиғаноққа кўзим тушди. Унга яқинлашдим шу онда чиғаноқни эшиги очилди. Аллоҳни изни ила мен чиғаноқни ичига тушдим ушандан бери шу ерда яшайман. Мен ҳавводаманми, осмондаманми, ердаманми билмайман.
Сулаймон пайгамбар йигитдан сўради:
– Бу ерда қандай яшайсан?
Йигит:
-Мен бу ерга агар оч қолсам бир дарахт бор унинг шохларида мевалар бор ундан олиб тановул қилиб корнимни туйғазаман. Агар чанқасам дарахтни бир шохи бор ундан булоқ оқади. Ундан оқаётган сув сутдан хам оппоқ асалдан ҳам ширин қорни музидан ҳам муздек. Уша сувдан ичаман.
Сулаймон пайғамбар:
-Қандай биласан бу ердаги кеча ва кундузни?
Йигит :
-Қачон тонг отиб уфуқ қуёш кутарилса чиғаноқни ичи ёришиб кетади ушандан кундузни биламан. Қачон куёш ботса чиғаноқни ичи хам қоронғу булиб кетади ушандан кеч тушганини биламан. Мен шу йўсинда Аллоҳни марҳамати ва изни ила умр гузаронлик қиляпман, – деган экан.
Ҳозирга кунда айрим ёшлар ота оналарини насихатларига бепарво булиб уларни хизматларини қилмай турли хил жиноятлар хуқуқбузарликлар қилишмоқда. Аллоҳ берган умр неьматига ношукрчилик қилиб сабр қаноат қилмасдан ҳаёт қийинчиликларига бардош бермасдан ёки арзимас сабаблар туфайли турли хил йуллар билан ўз жонларига қасд қилишмокдалар.
Оқолтин тумани “Абу Мансур Мотурудий”
жоме масжид имом-хатиби
Исаков Баҳромжон