Интернет тармоқларининг ёшларга таьсири

Информацион хуружнинг асосий кўриниши интернет тармоқлари, уяли алоқа воситаси орқали кириб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Негаки, ёшлар интернет тармоқларига уяли алоқа воситаси орқали бемалол уланиши ва хоҳлаган сайтига кириб, бевосита боғланиб қолиши мумкин. Натижада англамаган ҳолда ўзи учун қизиқарли бўлиб туюлган маълумотлар билан янада кўпроқ танишишга ҳаракат қилади. Баъзи интернет маълумотларига

Шунчалик ишлов берилиб тармоққа жойлаштирилганки, гўёки ёшларимиз ўзи қидираётган, кўнгли истаётган тушунчалар мавжудлигига ишонади.Ўз ҳаловатини йўқотиб янада янги маълумотлар олишга ҳаракат қилади, янги дўстлар орттириб маълумотлар банкини бойита бошлайди. Бу суггестив, яъни ишонтирилган психологик ҳолат бўлиб, аввало, ёшларнинг якка ўзи маълумотлар тўплаб кейинчалик гуруҳий ҳолатда ишлашга ҳаракат қилади. Шу тариқа вояга етмаган ёшлар онгида салбий иллатлар пайдо бўлиб, ўзининг ички кечинмаларини сир тутишга ҳаракат қилиб, ўйчан, камгап, одамови бўлиб қолади. Шу нуқтаи назардан, бугунги куннинг энг муҳим талаби – ота-оналар ўз фарзандларининг уяли алоқа воситаси ва Интернетдан тўғри фойдаланиши бўйича доимий назоратни олиб бориши лозим.

Ота-оналар вояга етмаган болаларни назорат қилишда компьютердан қандай мақсадларда фойдаланаётганини, хусусан, интернетдаги мулоқотларни чегаралашдан тортиб, электрон қутиларни кузатишгача бўлган жараённи эътиборга олишлари лозим. Лекин, тан олиш керак, кўпинча ота-оналар ахборот саводхонлигида ўз фарзандларидан ортда қоладилар, шунинг учун ҳам фарзандлари уйда компьютер ёки телевизор олдида ўтириб, қандай хатарга йўлиқишлари мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга бўлмайди. Ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб, ўқув муассасалари бошқарув тизими ва педагог кадрларининг ташаббуси билан маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ишларини қуйидаги тартибда олиб бориш мақсадга мувофиқ:

-вояга етмаганлар ўртасида ахборот хавфсизлигининг мазмун-моҳияти, “оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари ҳамда ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот ишларини олиб боришни кенгайтириш;

-таълим муассасаларига соҳа мутахассисларини жалбэтган ҳолда ёшларнинг интернетда ҳаёт ва соғлиққа таҳдид солувчи вазиятлар мавжудлигини билдириш, хавфсиз ҳаракат қилиш бўйича малакасини оширувчи мулоқотлар, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар уюштириш;

-оила, таълим муассасаси, маҳалла ва тегишли бошқарув органлари ҳамкорлигида вояга етмаганларнинг дарс вақтларда “интернет-кафе”лар ва “компьютер клублари”да бўлиши, уяли алоқа телефонлари орқали маънавий-ахлоқий бузуқликни тарғиб этувчи ролик, сайтларга кириши ҳолатларига барҳам бериш мақсадида жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда, аввало, давлат ва жамоат бошқарув ташкилотлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий ишларни тизимли равишда ташкил этиш орқали ижобий натижага эришиш мумкин. Бунинг учун вояга етмаган ёшлар тарбиясига масъул ҳар бир шахсдан фидойилик, ташаббускорлик ва масъулият талаб этилади.

Хулоса қилиб айтганда, биринчидан, ҳар бир жамият ҳаётида вояга етмаганлар билан амалга ошириладиган тарбиявий ишлар ўзига хос тамойилларга асосланади, мазкур тамойиллар характери ўша жамиятда яшаётган халқнинг ўзи танлаган тараққиёт йўли, миллий менталитети, маданияти ва маънавияти билан белгиланади. Иккинчидан, вояга етмаган ёшлар тарбияси халқимиз ва мамлакатимиз тараққиётини таъминлашнинг муҳим шарти, жамиятимиздаги таълим-тарбия самарадорлигининг ўлчов мезонидир. Бу борадаги ишларда педагог кадрлар фаолиятини назорат қилувчи бошқарув органлари ғоят муҳим ўрин тутади. Учинчидан, юртимизда вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича шаклланган “оила–мактаб–маҳалла” тизими ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳозирги пайтда мазкур тизимда олий таълим муассасалари иштирокини янада кучайтириш мақсадга мувофиқ. Тўртинчидан, ҳозирги пайтда вояга етмаган ёшлар тарбиясига қаратилган илмий, илмий-оммабоп, ўқув-услубий материалларни кўпайтириш, бу борадаги бошқарувчи органлар илмий-амалий фаолиятини янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Бахром АБРОРОВ
Боёвут тумани “Исмоил Бухорий”
жоме масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan