Терроризмга қаршимиз

Ислом-тинчлик, эзгулик дини. “Ислом” сўзининг ўзаги ҳам “тинчлик-осойишталик” маъноларини англатади. Шунинг ўзиёқ динимизнинг ҳар қандай зиддиятларга қарши эканини кўрсатади. Аммо турли бузғунчи оқимлар, ақидапараст ва экстремистик кучлар муқаддас Қуръони Карим ва муборак ҳадисларни ўз эгри йўлларига мослаб талқин қилишдек қабиҳ қилмишларида дин билан ниқобланаётганини динимизнинг асл қадриятларига мутлақо зиддир. Террорчилик, ақидапарастлик, турли радикал-экстремистик хуружлар – буларнинг барчасини бир сўз билан “эътиқодга таҳдид” деса бўлади. Бу таҳдид нишонида эса ташқи тасирларга берулувчан, онги шаклланмаган ёшлар бўлади. Мирзо Бедил: “Бошида қийшиқ бўлса пойдевор, осмонга етса ҳам қийшиқдир девор”дейди. Эътиқод – ҳаётимиз асоси, пойдевори. Уни тўғри шакллантиришга, фарзандларимиз қалбига ғаразли мақсадларга хизмат қилувчи бузуқ ақидаларни йўлаттирмасликка интилишимиз лозим. Пандемия сабаб бугунги карантин шароитида турли ижтимоий тармоқлардаги ғоявий тузоқлар биринчи навбатда ёшларга салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли катта. Чунки интернетдан фойдаланувчиларнинг аксарияти ёшлардир. Шундай экан энг аввало эътиқодимиз тўғри бўлсин. Душманлар найрангига ишониб ўзини ўзи портлатиши, айримлар даъво қилаётгандек шаҳидлик эмас, балки ўз жонига қасд этиш ва бегуноҳ одамларнинг қонини тўкишдек катта гуноҳларни орқалаб жаҳаннамга тушиш эканини ҳамма англаб етиши керак. Террорчилик – бузғунчиликдан ўзга нарса эмас. Зиддиятларга сабаб бўлган воқеалар тарихини, уларнинг туб илдизини, асл моҳиятини билган одам ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмайди, ёт ғоялар таъсирига тушмайди, фитналарга, бузғунчиликларга бош қўшмайди.

Абдукарим БЎРИБОЕВ
 Мирзаобод тумани “Ҳазрати Усмон”
жоме масжиди имом-хатиби

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan