Муҳтарам Президентимизнинг мурожаатномаларида қўйилган устивор вазифалар, ташаббуслар, таклифларни эшитиб жуда тўлқинландик.
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг нутқларидаги амалий ва танқидий руҳ салоҳият ва имкониятларимизни сафарбар қилиш ҳақидаги жонкуярликни кўриб янада масъулият ҳис қилдик.
Айниқса, Президентимиз ўз нутқларида ҳадис илмининг султони Ҳазрат Имом Бухорийнинг “Барча амаллар ниятга қараб”,- дея ривоят қилинган ҳадисларига таяниб, халқимиз турмуш тарзи, унинг савиясини юксалтириш мақсадида белгилаб берган устивор йўналишларидан асосийси илм-маърифатга урғу берилганлиги биз отинойиларнинг ҳам зиммамизга алоҳида масъулият юклади.
Маърифат учун, дин ривожи учун отинойиларимиз аёллар билим савиясини ўстиришда муҳим аҳамиятга эга бўладилар иншааллоҳ. Бу эса жамиятда турли иллатларнинг олдини олишда, хотин-қизлар тарбиясида, бидъат ва хурофотларга барҳам беришда албатта ўз самарасини беради.
Раҳима ИСКАНДАРОВА
Сирдарё вилояти бош
имом-хатибининг хотин-қизлар
масалалари бўйича ёрдамчиси