Аҳлоқ «ҳулқ» сўзининг кўплиги бўлиб, инсонда шакилланадиган ҳулқ-атворни билдиради.
Ислом динида ахлоқий тарбия диний тарбиянинг ажралмас қисми, десак, муболага қилмаймиз.
Зеро дин яхши деб ҳисоблаган ва даъват этган нарсалар эзгулик, ёмон деб ҳисоблаган ва ман этган нарсалар ёвузликдир.
Айрим одамлар яхши ҳулқ эгаси бўлиши учун яхши илм олиши керак, деб ҳисоблайдилар. Илм олмоқ ва яхши ҳулқ эгалламок масаласида айтамизки, илмли одамларнинг хаммаси хам яхши ҳулқ эгаси бўлавермайди. Ёки аксинча илмсиз одамларнинг барчаси ёмон ҳулқли эмас. Шарафли хадисларда «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизларнинг яхшиларингиз аҳлоқи яхши бўлганларингиздир», деб марҳамат қилганлар.
Имом Шофиъй хазратлари «Ўзини гуноҳ ва бадҳулқликдан сақлай олмаган кишига илм фойда бермайди», деганлар.
Хазрати шайх Абу Мухаммад Жаририй (к.с.) Ҳилват ерда бўлса хам оёқларини узатмасдилар, ҳусну адаб ҳазрати Хақ хузурида кўп яхшидир, дер эдилар. Кишига яхши хулқ зарурлигини, хулқ ақлнинг ташқи сурати эканини хамма билади. Лекин хамма уни изламайди, унга интилмайди.
Анас ибн Молик дедилар: Шундай банда бор, чиройли хулқи билан жаннатнинг баланд даражаларига етади, гарчи обид бўлмаса хам.
Шундай банда бор, ёмон ҳулқи сабабли дўзахнинг энг чуқур қаватларидан жой олади, гарчи обид бўлса хам.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: Фолончи аёл кундузлари рўза тутади, кечалари бедор бўлиб номоз уқийди. Бирок, унинг ҳулқи ёмон қўшниларига тили билан азият етказади, дейишди.
Шунда Расули акрам алайҳиссалом, унинг бу ишида хайр йукдир. У аёл жаҳаннам аҳлидандир, дедилар.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
Қаерда бўлсанг хам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яҳшиликни эргаштир. Бу уни учиради. Одамларга чиройли ҳулк билан муомала қил, дедилар.
Ким фарзандини мана шундай фаросатли, гўзал одобли бўлишини хоҳламайди, албатта ҳамма хоҳлайди. Яна фарзанднинг фаросатлигидан далолат қиладиган сифатлардан бу:
- Фарзанд отаси билан гапираётганда кўзи тик қарамаслиги.
- Бутун қиладиган ишларида отасининг хоҳишини ўзининг хоҳишидан устун қўйишлиги.
- Отаси бор жойда баланд овоз билан гапирмаслиги. Ҳужурот сурасида Расулуллоҳ олдларида саҳобалар баланд овозда гапирдилар, Аллоҳ таоло уларга дарров танбеҳ бериб, Пайғамбаримизга ваҳий тушурди.
Эй мўминлар, амалларингизни ўзингиз сезмаган ҳолларингизда зое бўлиб кетмаслиги учун сизлар овозларингизни Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтармангиз ва унга бир-бирларингизга баланд-дағал овоз қилгандек баланд овоз қилмангиз!
- Отаси қаршисида таҳорат бузиш, туфлаш, бурун қоқиш ва бирор нарсани ўйнаш исломий одобга тамоман зиддир.
- Отаси тик оёқда экан, фарзанд ўтирмаслиги, отасига орқасини қилмасдан, эшикни ёпаётганда оҳиста ёпишлиги.
Ва ҳоказолар…
Энди бундай фарзанд талаб қилишдан олдин аввало отанинг ўзи бу хулқларда ғарқ бўлиши керак. Бунинг учун ҳар биримиз Пайғамбаримизнинг гуфтору рафторларини, суннату санияларини аста секинлик билан ўрганиб амал қилишни бошлашимиз лозим.
Ақлимиз яхши ҳулққа интилса, нафсимиз эса шайтоний ёмонликларга интилади. Ҳақиқий мўмин бўлиб биз, азиз биродарлар, Расулуллоҳнинг гўзал хулқларининг соясида, яъни исломий одобда бўлишни хоҳласак, нафсимизни енгиб, ақлимиз ва руҳимизга тобеъ бўлиб, Қуръоний одобларга ва Расулулоҳнинг гўзал ҳулқларига интилишимиз даркор. Алабтта бу меҳнат ва риёзат талаб қилади.
Модомики, биз ҳам гўзал феълларга муштоқ кишиларда бўладиган доимий қунт ва тиришқоқликни зиммамизга олмас эканмиз, бу хулқ билан лаззатланмас эканмиз, ҳақиқий саодат-бахтга эришаолмаймиз.
Демак,Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам Қуръонда нима яхшиликка буюрилган бўлса, шуни олган эдилар,нима ёмонликдан кайтарилган бўлса, қайтган эдилар.
Шунинг учун, биз Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг умматиман деб юрганлар у зотнинг Қуръони Каримдаги, муборак суннатларидаги гўзал ҳулқларини ўрганишимиз лозим. Улардан ўрнак олишимиз, ўзимизни, фарзандларимизни, оила аъзоларимизни ана шу ҳулқлар билан ҳулқлантиришимиз керак.
БОТИР НОСИРОВ
Ховос тумани “Ҳуснобод” жом
масжиди имом-хатиби