Ким Исломда гўзал одат пайдо қилса…

Бугун 2019 йил 28 февраль куни Сирдарё вилояти вакиллиги мажлислар залида вилоят отинойиларининг навбатдаги ойлик йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ Зокиров ва бош имом-хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Раҳима Искандарова ўтказди.
Йиғилишда Сирдарё вилояти вакиллиги “Мўминалар” журналига 2019 йил обунасида Республика бўйича 2-ўринни эгаллагани, бунда отинойиларнинг жонкуярлиги алоҳида таҳсинга сазоворлиги, ОАВда  фаолликни ошириш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, отинойиларнинг асосий вазифаларидан бири хотин-қизлар ўртасида турли бидъат, хурофот, ирим-сирим, афсона, сафсаталарнинг олдини олиш, аксинча муқаддас динимиз моҳиятини тўғри тушунтириб етказиш кераклиги эслатилди. Ҳадиси шарифда бу ҳақда шундай дейилган: “Ким Исломда гўзал одат пайдо қилса ва ундан кейин ўша одатга амал қилинса, унга ўша амалнинг ажри ва унга амал қилганларнинг ажри бўлур. Бунда уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмас. Ким Исломда бир ёмон одат пайдо қилса ва ундан кейин ўша одатга амал қилинса, унга ўша одатнинг гуноҳи ва кейинчалик унга амал қилганларнинг гуноҳи бўлур. Бунда уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмас” (Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий ва Имом Ибн Можалар ривоятлари).

Дилмурод  СУЛАЙМОНОВ
ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги масъул котиби,
Гулистон туман бош имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan