КОМИЛ ШАКЛУ ШАМОЙИЛ ВА ГЎЗАЛ ХИЛҚАТ

Имом Бусирий раҳимаҳуллоҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида қуйидаги байтни айтади:
Мукаммалдур у зотнинг сифатию сурати,
Холиқ Зот ҳабиб айлаб танлаб олгандир асли.
Оламда ягонадир, гўзалликда тенги йўқ,
Худди жавҳар кабики, топилмас асло мисли.

Қуртубий айтади: «У зотнинг шаклу шамойиллари ва гўзал хилқатлари бизга тўлалигича зоҳир бўлмаган. Агар мукаммал ҳолатда намоён бўлганида, ул зотни кўришга асло тоқатимиз етмас эди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етук шаклу шамойил ва гўзал хилқат берилганига далолат қиладиган набавий ҳадислар ва ривоят қилинган асарлар жуда кўп. Шу эътибордан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табаррук жисмларини бекаму кўст ва беназир кўринишда яратганига иймон келтириш у зотга тўлиқ иймон келтиришнинг шарти ҳисобланади.

Ғиёсиддин Баратов

Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan