КАСБГА САДОҚАТ

Инсон  ҳаёти  давомида  касб  қилиши  зарурий  амал бўлгани  учун  Қуръони  карим  ва  ҳадиси  шарифларда  бунга  катта  аҳамият қаратилган. Аллоҳ таоло Жумъа сурасида шундай марҳамат қилган:  “Бас, қачонки, намоз адо қилингач, ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан  истайверингиз!  Аллоҳни  кўп  ёд  этингиз!  Шояд  (шунда)  нажоттопсангиз” (Жума сураси 10-оят).

Ушбу  оятда  Аллоҳ  таоло  мўминларни  ибодатларини  адо  этиб  бўлгандан кейин  ер  юзига  тарқалиб,  ризқ  йўлида  саъй-ҳаракат  қилиб,  ҳалол  йўл  билан ризқ  топишга  тарғиб  қилмоқда.  Аллоҳ  таоло  ризқнинг  йўлларини  кўпайтириб қўйган. Банда ўша йўлларга кириши, ризқ  келиши сабабларини бажо келтириб, заминга сочиб қўйилган ризқини исроф қилмай териб ейиши керак. Оиша  розияллоҳу  анҳодан  ривоят  қилинган  ҳадисда  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Шубҳасиз, киши ризқланадиган нарсаларнинг энг  ҳалоли  ўз  касби  орқали  еган  нарсасидир”,  деганлар  (Имом  Аҳмад ривояти). Касблар ҳар хил бўлади. Ҳалол – покиза касблар ҳам бор, ҳаром – жирканч касблар  ҳам  бор.  Шариъатимиз  инсоннинг  касб-кори  фақат  ҳалол  бўлиши, ризқ-рўзининг  манбаи  бирор  шубҳа  аралашмаган  ҳалол  маблағдан  бўлишига чақиради. Динимизда  ҳалолдан  ризқ  қидириш  ҳатто  ибодат  даражасига  кўтарилган. Бунга қуйидаги ҳадиси шариф ҳам далолат қилади. Саъд  ибн  Абу  Ваққос  розияллоҳу  анҳодан  ривоят  қилинган  ҳадисда Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  “Албатта  сен  аҳлингга  Аллоҳнинг розилиги  йўлида  қилган  ҳар  қандай  нафақага  ажр  оласан.  Ҳаттоки, аёлингни  оғзига  тутган  луқмага  ҳам”,  дедилар  (Имом  Муслим  ривоят қилган). Динимизда  барча  соҳанинг  йўл-йўриқлари  ва одоблари жуда ҳам аниқ тарзда баён қилинган. Жумладан касбу-кор қилишнинг ҳам  ўзига  яраша  одоблари,  меъёрлари  мавжуд.  Қуйида  касб  одобларидан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз:

 Танламоқчи  бўлган  касби-кори  шариат  рухсат  берган  касб  бўлиши лозим. Касб  танламоқчи  бўлган  инсон  биринчи  навбатда  ўша  касб  шариъат нуқтаи  назардан  мумкин  бўлган  иш  бўлиши  лозим.  Шариат  эса  инсонга, жамиятга, ватанга, атроф муҳитга зарар етказадиган, ёмонлик ва фаҳшга даъват этадиган барча нарсани ҳаром қилган. –  Биринчи навбатда ўзи яхши билган ва яхши адо эта оладиган ишига киришиш лозим. Яъни ҳар бир киши ўзи яхши мутахассис бўлган, яхшилаб адо эта оладиган ишни топиб, ишга киришиши унинг  зиммасида омонат эканини,  Қиёматда  ҳам Аллоҳ таоло олдида масъул эканини яхши ҳис қилиши лозим.

–  Ишни яхши ният билан бошлаши ва унда бардавом бўлиши керак. Яъни,  “Аллоҳ  таоло  менга  аҳли-аёлимнинг  нафақасини  вожиб  қилган,  У зот  буюрганидек  ҳалол  йўл  ила  нафақа  топай”,  деган  ниятда  ўз  касбини  адо

этиши ва бундан ажр-савоб умид қилиши лозимдир. –  Ўз касбини бажарганда пухта адо этиши керак.Мусулмон киши ҳар бир ишида, айниқса ўзининг касбу-корини адо этишда уни  пухта,  мукаммал  ва  гўзал  тарзда  бажариши  лозим.  Оиша  розияллоҳу анҳодан  ривоят  қилинган  ҳадиси  шарифда  Пайғамбар  алайҳиссалом  “Аллоҳ сизлардан  бирингиз  иш  қилганда,  уни  пухта  бажаришини  яхши  кўради”, деганлар.

 Алдамчилик, хиёнат ва кўзбўямачиликдан сақланиши лозим. Бажармаган  ишини  бажарган  этиб  кўрсатиш,  тақдим  этаётган  хизмат  ёки махсулотини  айбини  яшириб,  уни  сифатли  қилиб  кўрсатиш  каби  одатлардан сақланиш лозим. Саҳиҳ  ҳадиси шарифлардан бирида пайғамбар алайҳиссалом “Ким бизни алдаса у биздан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривоят қилган)

 Ваъдасига вафо  қилиши, у билан бирга муомала  қилаётганларга гўзал одоб-ахлоқда намуна бўлиши лозим. –  Ўз касбига доир шариат ҳукмларини ўрганиб олиши. Шунинг  учун  ҳам  ҳазрати  Умар  розияллоҳу  анҳу  тижоратчиларга  қарата “Бозоримизда динда фақиҳ бўлмаган одам савдо қилмасин”, деганлар. –  Ризқи келишига сабаб бўлиб турган касбни сабр ва матонат билан адо этиши.  Абдуллоҳ  ибн  Масъуд  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинган  ҳадиси шарифда  расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам:  “Ҳалол  касб  талаб  қилиш фарздан кейинги фарздир”, дедилар (Имом Байҳақий ривоят қилган).

Хулоса  қилиб  шуни  айтиш  керакки,  ўз  касбига  нисбатан  садоқати бўлмаган  шахснинг  на  ишида,  на  касбу  корида  барака  бўлади,  балки  унинг бутун  ҳаёти  беқарорликда  ўтади.  Модомики,  биз  буюк  келажак  сари  интиларэканмиз, ҳар биримиз ўз вазифамизга садоқат билан ёндашмоғимиз лозимдир.

БОТИР домла НОСИРОВ
Ховос тумани “Ҳуснобод” жоме
масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan