МЎМИН МЎМИНГА ОЗОР БЕРМАЙДИ

Ислом  дини  таълимотлари  инсон  зотига  азият бермаслик,  тартиб-интизомли  бўлишга  чорлайди.  Айниқса,  мўмин мусулмонлар  турли  шахсий  ва  ижтимоий  муносабатларда  бир-бирларигаозор  бермасликларига  даъват  этади.  Акс  ҳолда  қаттиқ  гуноҳкор  бўлиб қолишлари  таъкидланади.  Бу  ҳақда  Аллоҳ  таоло  таълим  бериб  марҳамат қилади:

 “Мўмин  ва  мўминаларга  қилмаган  гуноҳлари  билан  озор берадиган  кимсалар  бўҳтон  ва  аниқ  гуноҳни  ўзларига  олган  бўлурлар”

(Аҳзоб сураси, 58-оят).

Шариатимизга  кўра  барча  жабҳада  бировга  азият  бериб  қўйишдан сақланишга  буюрилади.  Ҳатто  суҳбат  асносида  биз  учун  арзимас  кўринган

баъзи  ҳатти-ҳаракатлар  ҳам  динимиз  назаридан  четда  қолмаган.  Ҳадиси

шарифларнинг бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Икки киши учинчи кишини  ёлғизлатиб суҳбатлашмасин. Чунки бу мўминга азият беради. Аллоҳ эса мўминга азият беришни ёқтирмайди”  –

деганлар  (Имом  Абу  Яъло  “Муснад”да  ва  Имом  Табароний  “Муъжамул

авсат”да ривоят қилган).

Шунингдек,  ҳадиси  шарифларда  Аллоҳ  таолога  ва  охират  кунига  имон

келтирган  киши  азият  беришнинг  турли  кўринишларидан  сақланиши

лозимлиги  уқтирилган.  Абу  Ҳурайра  разияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинган

ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса,  яхшиликни

гапирсин  ёки  жим  турсин!  Ким  Аллоҳга  ва  охиратга  имон  келтирган

бўлса,  қўшнисига  озор  бермасин!  Ким  Аллоҳга  ва  охиратга  имон

келтирган бўлса, меҳмонини эҳтиром қилсин!”, – деганлар (Имом Бухорий

ва Имом Муслим ривоят қилган).

Минг  афсуслар  бўлсинки,  кўча-кўйда,  бозорларда ва жамоат жойларида арзимас сабаблар ортидан кишилар бир-бирларига озор бериб қўйишларини гувоҳи бўламиз. Айниқса,  ҳаёлига  келганини гапирувчи баъзи  инсонлар  ёки  тайини  бўлмаган  ташқаридаги  кимларнингдир  измида юраётганлар  бугунги  кунда  ижтимоий  тармоқлар  орқали  мўмин-мусулмонларнинг  шаънларини  топташ  билан  уларга  озор  бераётганларини кўп  учратмоқдамиз.  Хусусан,  улар  динимиз  ходимлари,  шариатимиз аҳкомларини  етказувчи  илм  аҳллари  бўлган  имом-хатибларни  “ўзларича муҳокама қилиб”, ортларидан бемалол ғийбат қилмоқдалар. Ваҳоланки, неча йиллардан  буён  шу  имомларнинг  ортидан  ўзлари  иқтидо  қилиб  келадилар. Ислом  динини,  шариат  аҳкомларини  етказишдек  улкан  масъулиятни зиммасига олган уламолар шаънига ёмон сўзларни гапириш Аллоҳ ва Унинг расулини ғазабини келтирадиган ёмон ишдир.

Абдуллоҳ  ибн  Муборак  раҳматуллоҳи  алайҳ:  “Ким  дин  олимларини масхара  қилса,  охирати  куяди.  Ким  подшо  ва  амирларни  масхара  қилса,дунёси  барбод  бўлади.  Ким  ўз  биродарларини  масхара  қилса  мурувват  ва ҳайбати йўқолади”, – деган.

Аллоҳ  таолонинг  жорий  бўлган  одатларидан  бири  шуки,  илм  аҳли  ва уламоларни таҳқирлаган ва масхара қилган одамни мана шу дунёнинг ўзида хор қилади.

Пайғамбар алайҳиссалом ўзларининг  ҳадиси шарифларидан бирида ана шундай  мўмин-мусулмонларни  ғийбат  қилиб,  уларни  айбларини  ахтариб,

азият берадиган кимсаларга қарата шундай деганлар:

“Эй  тили  билан  имон  келтириб,  қалбига  эса  имон  кирмаганлар, (қалби  билан  имон  келтирмаганлар)  мусулмонларни  ғийбат  қилманг  вауларнинг  айбини  пойлаб-қидирманглар!  Чунки  ким  уларнинг  айбини қидирса,  Аллоҳ  таоло  уни  ўзининг  айбини  қидиради  ва  гарчи  уйининг ичида  (одамлардан махфий бўлса ҳам, уни ошкор қилиб)  шарманда  қилади”,

Имом  Бағавий  раҳимаҳуллоҳ:  “Мусулмонларнинг  энг  афзали  Аллоҳ таолонинг  ҳақларини  адо  этиш  билан  мусулмонларнинг  ҳақларини  адо этишни  жамлаган  ҳамда  мусулмонларнинг  шаънларидан  тийилган кишидир”, – деганлар.

Бурҳон ЖЎРАЕВ
Боёвут тумани “Абдулаҳадхон”
жоме масжиди имом-хатиби.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.