Одамлар билан бўладиган муомилада ўзимизни қандай тутишни белгилаб берувчи қоида Аллоҳ азза ва жалланинг “Одамларга яхши сўз айтинг” (Бақара сураси, 83-оят) деган қавлидир.
Яхши сўз нафақат маъноси яхши, балки, айтиш услиби ҳам яхши – юмшоқлик, лутф билан айтилган сўздир. Ким билан бўлмасин доимо яхши муомилада бўлишимиз, сиройли гапиришимиз ва кўнглини оғритмаслигимиз керак. Яхши сўз пайғамбарларнинг рисолати, мўмин бандаларнинг сифатидир, Аллоҳ таоло яхши сўзга чақириб “Бандаларимга айтгин, улар гўзал нарсаларни гапирсинлар” (Исро сураси, 53-оят) деган.
Яхши сўз пайғамбарларнинг рисолати, мўмин бандаларнинг сифатидир. Аллоҳ таоло яхши сўзга чақириб “Бандаларимга айтгин, улар гўзал нарсаларни гапирсинлар” (Исро сураси, 53-оят) деган. Инсон умри давомида доимо яхши ва фойдали сўзларни гапириши, фойдасиз ва бекорчи сўзлардан ўзини узоқ тутиши керак.
Яхши сўз қалб сурури, олиҳ амалнинг руҳидир. Мўмининг қалби тилига мувофиқ бўлса, барча аъзолари ана шу қалбга бўйсунса, яхши сўз шубҳасиз ўз самарасини беради.
Аллоҳ азза ва жалла ўзининг мўмин бандаларини мақтаб “…жоҳиллар уларга хитоб қилса, “Салом”, дейдилар” (Фурқон сураси, 63-оят), дея марҳамат қилган. Яъни жохиллар уларга бўлар – бўлмас гапларни айтиб, безова қилсалар уларга қарата “Саломат бўл”, деб хушмуомала бўладилар Бу улардан қўрққанлари ёки заиф эканлари сабабли эмас, балки олижаноб ва гўзал хулқли бўлганларидандир.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам бизга гўзал намунадирлар. У зот соллаллоҳи алайҳи васаллам қўпол, дағал эмас эдилар, балки, хушмуомала, юмшоқ чехрали эдилар. Одамларга, ҳатто ёш болаларга ҳам салом берар, қўл бериб кўришар, ҳаммага яхши муомала қилар эдилар. Имом Ҳоким “Мустадрак”да ривоят қилган ҳадисда у зот соллаллоҳи алайҳи васаллам: “Ҳақиқий мўмин одамларга таъна қилувчи, уларни лаънатловчи, фаҳш сўз сўзловчи, ёмон хулқли эмас”, дея марҳамат қилганлар. Имом “Мустадрак”да ривоят қилган ҳадисда зот соллаллоҳи алайҳи вассалом: “Ҳақиқий мўмин одамларга таъна қилувчи, уларни лаънатловчи, фаҳш сўз сўзловчи, ёмон хулқли эмас”, дея марҳамат қилганлар.
Имом Бухорий ва Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳи алайҳи васаллам: “…яхши сўз садақадир…”, деганлар. Яхши сўз бандани дўзах ўтидан ҳам ҳимоя қилади. Имом Ҳоким “Мустадрак”да ривоят қилган ҳадисда у зот соллалоҳи алайҳи васаллам: “Ҳақиқий мўмин одамларга таъна қилувчи, уларни лаънатловчи, фаҳш сўз сўзловчи, ёмон хулқли эмас”, дея марҳамат қилганлар.
Салом беришлик муннат амал ҳисобланади. Инсонлар орасида саломни кенгроқ ёйиш керак, чунки салом кенг ёйилган жойда яхшиликлар амалга ошади, бир – бирига яқин бўлишлик ҳам бировга қилинган эҳсон кабидир. Имом Аҳмад “Муснад”да келтирган ривоятда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзах ўтидан сақланинг, агар топа олмасангиз яхши сўз билан”, деганлар. Расулуллоҳ бу ҳақда “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхша сўз сўзласин ёки сукут қилсин!” деганлар. (Имом Бухорий ва Муслимлар ривоят қилишган)
Шунинг учун салафи солиҳларимиз оғизларидан чиқаётган ҳар бир сўзни доимо назорат қилар, чирой лафзли ва гўзал ибораларни ихтиёр қилишга интилар эдилар.
Ваҳб ибн Мунаббиҳ айтади. “Қай бир инсонда уч нарса бўлса, яхшиликка эришибди: сахийлик; бало – офатларга сабр қилиш ва ширин сўз”. Дарҳақиқат ширин сўз кўнгиллардаги кек ва адоватни ювиб, ашадий душманни ҳам меҳрибон дўстга айлантиради.
Ховос тумани бош имом – хатибининг
Аёллар масаллалари бўйича ёрдамчиси:
Г. Яхяева