Ислом динида ихтилоф чиқариш уламоларимиз таъкидлашлирича ўзларидан бошқа мусулмонларни хатокорликда,бидъат ва залолатда,Қуръон ва суннатни тарк этишда айблашда акс этмоқда.Кўпчилик уламолар ихтилоф чиқараётган тоифаларнинг кўзга яққол ташланадиган белгиси бемазҳаблик эканини қайд этмоқдалар.Ҳозирги замон уламоларимиз динда ихтилоф чиқараётганлардан сақланиш учун суннийлик ва ҳанафийлик мазҳаби аҳкомларида маҳкам туриш,мутаассиб ва экстремистик ғояларга берилмаслик лозимлигини ҳамда мусулмонларга ихтилофчиларнинг бузғунчи ғояларига алданиб қолишдан сақланиш учун қўйидагиларни тавсия қиладилар.Ҳар бир мусулмон аҳли сунна вал жамоа эътиқодини маҳкам ушлаб,унда собит туриш.Динни ўрганишда солиҳ мусулмон аждодлар изидан бориш.Уламоларни ҳурмат қилиш ва уларга эргашиш.Фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш.Турли тоифа,фирқа ва ҳизблардан эҳтиёт бўлиш.Кишилар ўртасида ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлаш.Дин,Ватан ва халқ фойдаси учун хизмат қилиш.Ихтилофлардан четда бўлиш.Келажагимиз пойдевори бўлган ёш авлодни муҳокама қилинаётган иллатлардан асраб-авайлашимиз,маънавий-маърифий бўшлиқ ва оммавий маданиятнинг тўхтовсиз хуружлари оқибатида боц берилган авлод сафини кенгайишига йўл қўймаслигимиз лозим.Пайғамбаримиз (сав)турли фирқалар,тоифалар кўпайган пайтда мусулмонларнинг катта жамоасини лозим тутишни таъкидлаб шундай деганлар Агар ихтилофни кўрсангиз,катта қора жамоани лозим тутинг. Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки,Ислом динини бутун дунёда шухрат топишига сабаб шуки,унда илгари сурилган ғоялар Ислом динининг моҳиятини тўғрилик,эзгулик,инсонийлик деб биладиган жамики мўмин-мусулмонларнинг қарашлари ва интилишлари билан ҳамоҳангдир.
Охунжон Восиев
Сайхунобод тумани «Абдуолим ота» жоме масжиди имом-хатиби.