“Экстремистик” сўзи “ақл бовар қилмас даражада”, деган маъноларни билдиради. Яъни жамиятда қабул қилинган қадриятлар ва меъёрларга зид қарашларни илгари суриш, кескин чораларга мойиллик экстремизмнинг асосий хусусиятлари ҳисобланади.
Ҳозирги глобаллашув шароитида бундай бузғунчи ва исломга ёд оқимларнинг фаолият олиб бориши, табиийки, халқнинг, давлатнинг изчил ривожланиш жараёнига ўз салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ виждон эркинлиги қонун билан кафолатланди. Яъни, Конституциямизнинг 31-моддасига: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон ҳоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”-деб ёзиб қўйилди. Ўзбек халқи том маънода ўз дини ва тарихига эга бўлди. 1990 йилгача саноқли масжидлар ва 2 та диний ўқув юрти фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунгача 2000 дан ортиқ масжид, 10 та ислом билим юрти диний ўқув юрти, Тошкент ислом институти, Тошкент ислом аеадемияси ҳамда Бухоро Мир араб олий институти фаолият кўрсатмоқда. Энг қувонарлиси кўп сонли ватандошларимиз муборак ҳаж ва умра зиёратларини бемалол бажармоқдалар.
Шундай бир қувонарли ҳолатлар юз бериб турган пайтда қуйидаги ножўя ва ташвишли ҳоллар рўй бера бошлади:
- эътиборли ислом уламолари ўрнини сохта “ислом”чилар эгаллашга уриндилар ва ислом асосларини бузиб талқин қила бошладилар;
- аҳолининг ислом динига бўлган катта қизиқиши ва шўро даври таъсирида пайдо бўлган руҳий бўшлиқдан фойдаланиб, халқаро экстремистик ташкилотлар томонидан диний мутаассиблик руҳидаги адабиётлар тарқатила бошлади;
Афсуски, ғарб давлатларида пайдо бўлган “фундаментализм”, ”радикализм”, ”экстремизм”, “терроризм” каби тушунчаларни ислом динига боғланар ва муқаддас динимизни бу нарсаларнинг сабабчиси, деб талқин қилинарди. Аслида бу ҳаракатларнинг исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Динимиздаги бош масалалардан бири ибодат-у муомалаларда ўртача-мўтадил йўл тутишдир. Бунга мисол Нисо сурасининг 171-оятидир: “Эй, аҳли китоблар! (Исонни илоҳийлаштириб) динларингда ҳаддан ошманглар. Аллоҳ тўғрисида фақат ҳақ гапни айтинглар”. Яъни насронийлар Исо (а.с)ни худо даражасига кўтариб, ҳаддан ошган бўлсалар, мусулмонлар эса у Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбари дея ўрта йўлни тутдилар.”
Яъни яхши киши ўрта йўл тутиб, дунё ва охират ишларини бирга олиб боради. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради.
Экстремизм билан қандай кураш олиб боришнинг моҳияти жаҳолатга қарши фақат маърифат билан баҳсга киришиш мумкин”. Илм олиш ва унга амал қилиш натижасида бизнинг халқимиз ва миллатимиз ҳаётига зид ва ёт бўлган бу иллатдан халос бўлиш мумкин. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, диний тушунчалар ва қонун-қоидаларда ҳаддан ошиш, кўр-кўрона ёндошиш салбий оқибатларга олиб келади.
Хусниддин ЖЎРАЕВ
Мирзаобод тумани «Занги ота » жоме масжиди имом-хатиби.