Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)

Исмлари Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа Усмон ибн Омир ибн Амр ибн Каъб ибн Маъд ибн Тайм ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ал-Қураший ат-Таймий. Ота-она томонидан сулолалари Муррада Расулуллоҳ алайҳиссалом сулолалари билан бирлашади. Макканинг Қурайш қабиласи Тамим уруғидан, милодий 573 йили туғилганлар. Халифаликлари икки йил-у уч ой давом этди (632-634 й). Исломни ҳеч иккиланмай қабул қилганлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожларини эшитган заҳоти тасдиқлаганлари учун «Сиддиқ» унвони берилган.

Ибн Саъд ривоят қиладилар: «Бир киши Оишага: «Менга Абу Бакрни сифатлаб беринг», деди. Шунда у киши: «У оппоқ, озғин, ёноқлари кичик, бир оз эгилган, изори икки ёнбошида турмай, сирпаниб кетадиган, юзи ичига кирган, кўзлари чуқур, пешонаси дўнгроқ ва қушдек енгил одам эди. Унинг сифати ана шундай», деди». Ҳижрий 13/634 йили олтмиш уч ёшда Мадинада вафот этдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan