Барчамизга маълумки, Президентимиз Ш.Мирзиёев 2018-йил 5-январь куни Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари халқ депутатлари сессиясида сўзлаган нутқида Республикамиз миқиёсида режалаштирилаётган уч босқичли Қуръони карим мусобақасини ўтказиш ҳақида тўхталиб, бу борада «Қуръонни эшитиш, эшита олиш бу маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка чақирмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу катта ютуқ. Юртимизга нур келади» – дея ўз фикрларини билдирган эди.
Юртбошимиз ташаббуси билан ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан «Қорилар мусобақасини ўтказиш ва унга пухта тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар» ишлаб чиқилди.
Сирдарё вилоятида Гулистон шаҳридаги “Осиё” кошонасида 2018 йил 25 февраль куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” вилоят босқичи ўтказилди. Унда туман-шаҳар босқичида ғолиб бўлган 12 нафар иштирокчи (8 нафар эркак ва 4 нафар аёл-қизлар) қатнашди.
Мусобақа 2 йўналишда – ҳифз ва тиловат йўналишида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳар бир йўналиш ёши жиҳатидан ҳам иккига бўлинди, яъни 18-25 ёш ва 26-40 ёш ўртасида алоҳида беллашув бўлди.
Барча иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус дипломлари ҳамда Сирдарё вилояти вакиллиги ва ҳомийларнинг совғалари билан тақдирланди.
Мусобақа вилоят ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда чиройли тартибда ва кўтаринки руҳда ўтказилди. Сирдарё мўмин-мусулмонлари хурсандчиликдан кўзлари ёшга, қалблари эса қувончга тўлди. Ушбу хайрли ишни ташаббускори муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳақларига эзгу дуолар қилинди.
Вакиллик ташаббуси билан мусобақани тўғридан тўғри тамошо қилиш учун келганлар учун Қуръони каримга оид савол-жавоблар ташкил қилиниб, жавоб берганларга совғалар берилиши тадбирни янада қизиқарли ва манфаатли бўлишига хизмат қилди.
Мусобақа натижалари билан танишинг:
Тиловат йўналиши эркак иштирокчилар ўртасида
18-25 ёш
1. Юсуфжонов Муҳаммадризо
2. Аҳматқулов Шаҳобиддин
26-40 ёш
1. Дўсматов Одил
2. Мирзамиддинов Аслиддин
Ҳифз йўналиши
18-25 ёш
1. Абдуҳолиқов Муҳаммадсобир
2. Бобожонов Абдулбосит
26-40 ёш
1. Каримов Нажмиддин
2. Илҳомжонов Шуҳратжон
Тиловат йўналиши аёл-қиз иштирокчилар ўртасида
18-25 ёш
1. Бобоназарова Нозик
2. Мустафоева Сарвиноз
26-40 ёш
1. Аллаева Шохиста
2. Усмонова Хулкар
Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни олган олти нафар иштирокчи апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг республика босқичида иштирок этадилар.




