Ҳазрати Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) даврида кўчирилган Қуръони карим нусхаси (Мусҳафи Усмон)нинг юртимизга бир неча асрлар аввал олиб келинган. Ҳазрати Усмон Мусҳафини юртимизда сақлаб, ўз кўзимиз билан кўриб, ҳаёт кечиришимиз биз учун катта бахтдир. Бу Аллоҳ таолонинг хоҳиш-иродаси ва марҳаматидир. Мусҳафни диёримизга олиб келиб, ҳурматини жойига қўйган Амир Темур бобомизни, динимиз равнақи учун хизмат қилган барча азизларни Аллоҳ раҳмат қилсин. «Вақф» хайрия жамоат фонди юртимиз мўмин-мусулмонларини ушбу Каломи шарифни ўз кўзлари билан кўришга чақиради. Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг замондоши бўлган Ҳазрати Усмон (розияллоҳу анҳу) фойдаланган Мусҳафни кўришнинг ўзи ҳам инсонга улкан қувонч бахш этади.




«Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати