Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг 1-босқичи Сирдарё вилоятида 2018 йил 16-17 январь кунлари ўтказилди. Мусобақада жами 88 та қори ва қориялар иштирок этди. Шундан 31 таси хотин-қизлар. Иштирокчилар 2 та ҳудудга ажратилди. Биринчи ҳудудда Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳамда Гулистон, Сардоба ва Сирдарё туманларидан жами 43 та қорилар (шундан 16 таси хотин-қизлар) қатнашган бўлса, иккинчи ҳудудда Янгиер шаҳри, Боёвут, Мирзаобод, Оқ олтин, Сайхунобод ва Ховос туманларидан жами 45 та қорилар (шундан 15 таси хотин-қизлар) иштирок этди.
Мусобақа биринчи ҳудуд қорилари ўртасида 16 январь куни ҳамда иккинчи ҳудуд қорилари ўртасида 17 январь куни Гулистон шаҳридаги “Осиё” кошонасида ўтказилди.
Мусобақа гўзал тартибда, кўтаринки руҳда ўтди. 17 январь куни мусобақа ғолибларини табриклаш учун Сирдарё вилояти ҳокими Мирзаев Ғофуржон Ганиевич шахсан ташриф буюрди.
Мусобақа натижалари қуйидагича бўлди:
Биринчи ҳудуд бўйича:
Ҳифз йўналиши 18-25 ёшдаги эркаклар ўртасида
1-ўрин: Бобожонов Абдулбосит Алишер ўғли – Гулистон шаҳридан
2-ўрин: Махсудов Олимжон Икром ўғли – Гулистон шаҳридан
3-ўрин: Абдуғаниев Боқижон Ғофуржон ўғли – Гулистон шаҳридан
Ҳифз йўналиши 26-40 ёшдаги эркаклар ўртасида
1-ўрин: Илхомжонов Шухратжон Рахим ўғли – Гулистон туманидан
2-ўрин: Аллажанов Хусниддин Ёқубжон ўғли – Гулистон туманидан
Тиловат йўналиши 18-25 ёшдаги эркаклар ўртасида
1-ўрин: Ахматқулов Шаҳобиддин Ўктам ўғли – Гулистон туманидан
2-ўрин: Ашурбоев Бахтиёр Тўхтасин ўғли – Гулистон шаҳридан
3-ўрин: Содиқжонов Шоҳруҳхон Шерзод ўғли – Гулистон шаҳридан
Тиловат йўналиши 26-40 ёшдаги эркаклар ўртасида
1-ўрин: Мирзамиддинов Аслиддин Абдумуминович – Гулистон туманидан
2-ўрин: Джалалов Билал Ибрагимович – Гулистон шаҳридан
3-ўрин: Нарзиев Искандар Зикриллаевич – Гулистон туманидан
Тиловат йўналиши 18-25 ёшдаги аёллар ўртасида
1-ўрин: Мустафоева Сарвиноз Махтум қизи – Гулистон туманидан
2-ўрин: Вафоева Дурдона Озод қизи – Сирдарё туманидан
3-ўрин: Нўмонова Маърифат Исломбек қизи – Гулистон шаҳридан
Тиловат йўналиши 26-40 ёшдаги аёллар ўртасида
1-ўрин: Усманова Хулкар Маматовна – Гулистон шаҳридан
2-ўрин: Турдиева Феруза Каримкуловна – Гулистон шаҳридан
3-ўрин: Хасанова Муаттар Маматовна – Гулистон шаҳридан
Иккинчи ҳудуд бўйича:
Ҳифз йўналиши 18-25 ёшдаги эркаклар ўртасида
1-ўрин: Абдухолиқов Мухаммадсобир Абдушакир ўғли – Мирзаобод туманидан
Ҳифз йўналиши 26-40 ёшдаги эркаклар ўртасида
1-ўрин: Каримов Нажмиддин Ғуломқодирович – Ховос туманидан
2-ўрин: Каримов Фахриддин Ғуломқодирович – Ховос туманидан
Тиловат йўналиши 18-25 ёшдаги эркаклар ўртасида
1-ўрин: Юсуфжонов Муҳаммадризо Ахмад ўғли – Боёвут туманидан
2-ўрин: Ахматқулов Элёржон Одилбек ўғли – Боёвут туманидан
3-ўрин: Абдуллаев Абдувохит Вахобжон ўғли – Ховос туманидан
Тиловат йўналиши 26-40 ёшдаги эркаклар ўртасида
1-ўрин: Дусматов Одил Авазович – Ховос туманидан
2-ўрин: Аликулов Кодир Унгарович – Боёвут туманидан
3-ўрин: Эшонов Махмуджон Боясхонович – Оқ олтин туманидан
Тиловат йўналиши 18-25 ёшдаги аёллар ўртасида
1-ўрин: Бобоназарова Нозик Бахтиёр қизи – Ховос туманидан
2-ўрин: Норалиева Азизахон Каримқул қизи – Янгиер шаҳридан
3-ўрин: Абдужабборова Зайнаб Сохатулло қизи – Мирзаобод туманидан
Тиловат йўналиши 26-40 ёшдаги аёллар ўртасида
1-ўрин: Аллаева Шохиста Неъматуллаевна – Ховос туманидан
2-ўрин: Солиева Ферузахон Жалолдиновна – Сайхунобод туманидан
3-ўрин: Ахмедова Шахноз Ганиджановна – Янгиер шаҳридан