Ибн Умар розияллоҳу анҳу онасини елкасида кўтариб Каъба атрофини тавоф қилаётган кишини кўрдилар. У киши айтди: Эй Ибн Умар, мен онамнинг ҳаққини адо қилдимми? Ибн Умар айтдилар: «Туғиш азобларидан битта ҳаққини ҳам адо қилганинг йўқ. Лекин сен яхши иш қиляпсан. Аллоҳ камига ҳам кўп ажр-савоб беради».
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилдим.
– Энди мен учун тавба борми?», – деди.
– «Сенинг онанг борми?», – дедилар.
– «Йўқ», – деди.
– «Сенинг холанг борми?», – дедилар.
– «Ҳа», – деди.
– «Унга яхшилик қил», – дедилар».
Термизий ривояти.
Онага яхшилик қилиш қанчалик улуғ иш эканини қаранг! Бу иш гуноҳларни мағфират қилинишига ҳам сабаб бўлар экан. Агар онанинг ўзи ўтган бўлса, онанинг синглисига яхшилик қилиш ҳам гуноҳларни мағфират қилинишига сабаб бўлар экан.
️ Абдурауф Ёрбеков
«Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом-хатиби