Сирдарё вилояти фаолият юритаётган масжид имом-хатиблари томонидан умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасаларида «Илм олиш афзаллиги» ва «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Мазкур учрашувларда илм олиш, устозларга эҳтиром, вақт, ёшлик ва умр қадр-қиммати, ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчлари, Ватан ҳимояси, хулқ-одоб тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирлар ёшларимизни юксак маънавият, гўзал хулқ-одоб ва мустаҳкам эътиқод соҳиблари бўлиб камол топишида муҳим аҳамиятга эга.



