«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан турли ҳасталиклар билан оғриган, атрофдагилар кўмагига муҳтож бўлган инсонларга кўмак кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Жорий йилнинг 7 март куни Республика гемотология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида оқ қон (лейкоз) касали билан бемор бўлган фуқароларга даволаниши учун “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан берилган моддий ёрдам сертификатларини топшириш бўйича хайрия маросими ўтказилди.
Ушбу хайрия тадбирда оқ қон (лейкоз) касаллиги бўйича Институтда даволанаётган 39 нафар беморга 1 000 000 (бир миллион) сўмдан жами 39 000 000 (ўттиз тққиз миллион) сўм моддий ёрдам берилди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди саҳоватпеша инсонларни беморларга кўмак кўрсатишда фаолликка чақиради. Бемор инсонга кўмак кўрсатинг ва улкан савобга эришинг!



«Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати