Гулистон шаҳридаги Қаропчи қабристонида кенг кўламли ҳашар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги «Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида«ги 120-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 16-17 февраль кунлари Гулистон шаҳридаги Қаропчи қабристонида кенг кўламли ҳашар ўтказилиб, қабристон ҳудуди тартибга келтирилмоқда, қаровсиз қабрлар сувалмоқда, таъмирланмоқда. Ариқлар ва йўлаклар тозаланиб, дов-дарахтлар ўтқазиш ишлари амалга оширилмоқда.


Дарҳақиқат, ўтганларни қабрларини зиёрат қилиш, қабристонларни озода сақлаш суннат амаллардандир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабрларни зиёрат қилиб туринглар, чунки улар сизларга охиратни эслатади”, деганлар.


Бешак билинг бу дунё барча элдан ўтаро,

Ишонмагин молинга бир кун қўлдан кетаро.
Ота-она қариндош қаён кетди фикр қил,
Тўрт оёқли чўбин от бир кун санга етаро.

Дунё учун ғам ема, ҳақдин ўзгани дема,
Киши молини ема, Сирот узра тутаро.
Аҳли аёл қариндош, ҳеч ким бўлмайди йўлдош,
Мардона бўл ғариб бош, умринг елдек ўтаро.

Қул хожа Ахмад тоат қил, умринг билмам неча йил,
Аслинг билсанг оби гил, яна гилга кетаро.

Аллоҳ таоло ўтганларимизнинг руҳларини шод, охиратларини обод, қабрларини пурнур айласин.

Сулаймонов Дилмурод
ЎМИ Сирдарё вилоят вакиллиги масъул котиби

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan